Дин

Ўз-ўзини диний англаш турлари

Монотеизм  · Дуализм  · Политеизм  · Деизм · Теизм  · Ицизм · Пантеизм · Пандеизм

Ибтидоий динлар

Тотемизм  · Анимизм  · Фетишизм  · Шомонизм

Дунё динлари

Буддизм · Баҳоийлик

Иброҳимий динлар

Яҳудийлик · Христианлик · Ислом

Дҳармик динлар

Ҳиндуийлик · Жайнизм · Сикҳизм · Буддизм

Узоқ Шарқнинг анъанавий динлари

Даосизм · Конфуцийлик · Синтоизм

Бошқа динлар

Тангричилик  · Зардуштийлик

Асосий ғоялари

Тангри · Руҳ · Гуноҳ  · Муқаддаслик · Руҳ фалсафаси · Иймон  · Догма · Муқаддас китоблар  · Ўлимдан кейинги ҳаёт  · Ибодат  · Ибодатхона

Динларнинг рўйхати

г · м

Деизм физик оламни яратиб, унга бошқа аралашмаган худо мавжудлигига ишончдир. Бу ишонч диний фалсафа қисмидир. Деизмда худо олам ташқарисида нима билан машғул бўлиши ҳақида аён этилмайди.

Деизм (лотинча: деус — худо) — диний фалсафий таълимот; Д. худони мукаммал табиат „машинаси“ни яратиб, унга қонунлар ва ҳаракат бахш этган оламий ақл деб эътироф қилади, бироқ табиатнинг ўз ҳаракатларига худонинг кейинги аралашувини инкор этади ва худони билиш учун ақлдан ўзга йўлни рад қилади. ХВИИ асрда яшаган инглиз файласуфи лорд Г. Чербери Д. асосчисидир („Ҳақиқат ҳақида рисола…“, 1624). Деистлар кўпгина ўзгармас ақидалар ва урфодатларга қарши чиқиб, ақлга мувофиқ келадиган динни тарғиб этадилар. Улар виждон ва фикр эркинлигини ҳимоя қилиб, „табиий дин“ ва „ақл дини“ни вужудга келтиришга интилдилар. Моддиюнлар (Англияда Толанд, Коллинз, Пристли, Германияда Эделман, Россияда Ломоносов ва Радишчев) ҳам, идеалистлар (Лейбниц, Юм, Кант) ҳам, эклектик дунёқарашдаги мутафаккирлар ҳам Д. байроғи остида ўз фикрларини баён этишган. 17— 18 — а. мутафаккирлари: Нютон („1693-йил 11 февралда Бентлига жўна-тилган мактуб“), Локк („Диний ақида эркинлиги ҳақида тўрт мактуб“, 1685— 1704, 1689—1706-йилларда нашр этилган; „Инсон ақли ҳақида тажриба“, 1690), Волтер („Кандид“, 1759; „А, В ва С орасидаги суҳбат“, 1768), Жефферсон, Франклин („Биринчи ибтидо“, 1840), шунингдек, „эркин фикрли“ Шефцбери („Ташаббус ҳақида мактуб“, 1708), Тиндал („Сирру асрорсиз масихийлик“, 1730), Болинг-брок, Руссо ва Лессинглар ҳам деист эдилар. Бироқ ХВИИИ аср охирига келиб Д. Франсияда Голбах, Дидро, Россияда Н. Крюков, А. Барятинскийлар томонидан танқидга учради. Ҳоз. вақтда Д. алоҳида оқим сифатида тан олинмайди. Аммо кўпчилик табиацҳунослар оламнинг тартибли равишда тузилганида унинг шахсий хусусиятга эга бўлмаган халлоқи борлиги исботини Д.да кўрадилар ва шу сабабли бу ақидага қўшиладилар[1].

Деистлар одатда илоҳий, деб даъво қилинувчи ҳодисалар (ваҳий, муқаддас китоблар нозил бўлиши, мўжизалар) аслида ундай эмас, деб таъкидлашади. Деизмга кўра худо одамлар ишларига ва табиат қонунларига аралашмайди. Теистлар томонидан „муқаддас китоблар“, деб қаралувчи асарларни деистлар одамлар фаолияти маҳсули, дейишади. Деистларга кўра, худонинг одамларга берган инъоми дин эмас, балки фикрлаш қобилиятидир.

Яна қаранг

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил