Дежан Кулусевски (2000-йил 25-апрелда туғилган) – швециялик профессионал футболчи, Сериэ А лигасининг „Ювентус“ клубидан Премер-лига клуби „Тоттенҳам“ жамоасига ижара асосида ўтган. Швеция терма жамоаси ва „Тоттенҳам“ жамоасида қанот ёки ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Дежан Кулусевски
Кулусевски 2022-йилда Швеция терма жамоасида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дежан Кулусевски[1]
Таваллуд санаси 2000-йил 25-апрел (2000-04-25) (26 ёш)
Таваллуд жойи Стокголм, Швеция
Бўйи 1.86 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Тоттенҳам Ҳоцпур
Рақами 21
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2006—2016 ИФ Броммапожкарна
2016—2019 Аталанта
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2019—2020 Аталанта 3 (0)
2019—2020 →  Парма 17 (4)
2020—2023 Жувентус 55 (5)
2020 →  Парма 19 (6)
2022—2023 →  Тоттенҳам Ҳоцпур 48 (7)
2023— Тоттенҳам Ҳоцпур 68 (15)
Миллий терма жамоа
2015-2016 Македония У17 5 (6)
2015-2017 Швеция У17 19 (6)
2017-2018 Швеция У19 13 (2)
2019 Швеция У21 5 (2)
2019- Швеция 25 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 22-май учун)

Клублардаги фаолияти

Кулусевски Стокголмда туғилган ва олти ёшида ИФ Броммапожкарна ёшлар академиясига қўшилган[2].

Аталанта

У 2016-йил 7-июлда Броммапожкарнадан Аталанта ёшлар жамоасига қўшилади[3]. У 2019-йилнинг 20-январида А Сериядаги дебютини „Фрозиноне“га қарши сафарда ўтказди[4][5]. У 2018-2019-йилги мавсум давомида клуб сафида жами учта ўйинда майдонга тушди[6].

Парма (ижара, 2019-2020-йил)

2019-йилнинг 18-июлида Кулусевски А Сериянинг „Парма“ клубига 2020-йилнинг 30-июнига қадар ижарага берилди[7]. У А Сериядаги илк голини 30-сентябр куни „Торино“га қарши ўйинда (3:2) урган эди[8].

Жувентус

А Сериянинг 2019-2020-йилги мавсумининг биринчи қисмида „Парма“да ижарада бўлганида, у лигада 17 та ўйинда 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди[9].

Кулусевски А Сериядаги бошқа бир клуб „Ювентус“ билан тўрт ярим йиллик шартнома асосида 35 миллион евро эвазига қўшилди, бу шартномадаги бошқа ўзгаришларга қараб 44 миллион еврогача кўтарилиши мумкин[10].

Кулусевски мавсумнинг қолган қисмида Пармага ижарага қайтарилди[11][12]. У мавсумни 10 та гол ва 9 та голли узатма билан якунлади ва мавсумда А Сериянинг „Энг яхши ёш ўйинчиси“ деб топилди[13].

Кулусевски 2020-йил 20-сентябрда „Ювентус“даги дебютининг „Сампдория“га қарши ўйинида (3:0) гол урган[14]. 2021-йилнинг 19-майида у 2021-йилги Италия кубоги финалида „Аталанта“ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Федериcо Чиэсанинг ғалаба голига ассистентлик қилди[15]. Кейинги мавсумда Кулусевски Чемпионлар лигаси доирасида Санкт-Петербургнинг „Зенит“ клубига қарши ўйинда 20-октябр куни 86-дақиқада боши билан гол урди[16]. Массимилиано Аллегри Кулусевскини майдонга туширишни камайтирди, 20та ўйинда майдонга тушди ва иккита гол урди.

Тоттенҳам (ижара)

Кулусевски 2022-йилда „Тоттенҳам“ сафида

2022-йилнинг 31-январида Кулусевски Премер-лига вакили „Тоттенҳам“га 18 ойга ижарага берилди. Шартнома 10 миллион еврога тенг эди ва сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олган бўлиб, у 35 миллион евро миқдорида эди[17]. У ўзининг „шпорлар“ сафидаги илк учрашувини 5-феврал куни Англия кубоги доирасида „Бригҳтон & Ҳове Албион“га қарши ўйинда ўтказди[18].

Терма жамоадаги фаолият

Кулусевски барча ёшдаги Швеция ёшлар терма жамоаларида[19][20] ҳамда Македониянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасида ўйнаган[21]. У Швеция терма жамоасига илк бор 2019-йилнинг ноябр ойида Руминия ва Фарер оролларига қарши УЭФА Евро-2020 саралаш ўйинларида жалб этилган эди[22].

Ютуқлари

Ювентус

  • Италия кубоги: 2020-21
  • Италия Суперкубоги: 2020

Шахсий совринлар

  • А Сериянинг „Энг яхши ёш футболчиси“: 2019-20[23]

Манбалар

  1. ↑ „Упдатед сқуад лисц фор 2021/22 Премиэр Леагуэ“. Премиэр Леагуэ (2022-йил 4-феврал). Қаралди: 2022-йил 6-феврал.
  2. ↑ „Примавера: алла сcоперта ди... Дежан Кулусевски“ (ит). аталанта.ит (2017-йил 11-октябр). 2019-йил 21-январда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Фрåн БП тилл Жувентус – Кулусевскис реса“ (св). Сйдсвенскан. Қаралди: 2020-йил 9-сентябр.
  4. ↑ „Фросиноне 0–5 Аталанта“. ЭСПН ФC (2019-йил 20-январ). Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  5. ↑ „Wҳо ис неw Жувентус сигнинг Дежан Кулусевски?“. УЭФА.cом (2020-йил 2-январ). Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  6. ↑ Романо, Фабризио. „Жувентус агреэ деал то сигн 19-еар-олд мидфиэлдер Дежан Кулусевски фор £30м“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 31-декабр). Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  7. ↑ „УФФИCИАЛЕ: Парма, преси Cорнелиус э Кулусевски далл'Аталанта“. Қаралди: 2019-йил 18-июл.
  8. ↑ „Нй суccé фöр Дежан Кулусевски – фöрста мåлет и Сериэ А“ (св). Афтонбладет. Қаралди: 2019-йил 1-октябр.
  9. ↑ „Оффиcиэллт: Дежан Кулусевски клар фöр Жувентус“ (св). Афтонбладет. Қаралди: 2020-йил 4-сентябр.
  10. ↑ „Оффиcиэллт: Дежан Кулусевски клар фöр Жувентус“ (св). Афтонбладет. Қаралди: 2020-йил 4-сентябр.
  11. ↑ „Дежан Кулусевски алла Жувентус“ (ит). Аталанта (2020-йил 2-январ). Қаралди: 2020-йил 30-июн.
  12. ↑ „Дежан Кулусевски è ун гиоcаторе делла Жувентус!“ (ит). Жувентус.cом (2020-йил 2-январ). Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  13. ↑ „Тҳе МВПс оф тҳе 2019/2020 Сериэ А Сеасон“. Сериэ А (2020-йил 4-август). 2021-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-август.
  14. ↑ „Жуве-Сампдориа: гол ди Кулусевски ал примо тиро ин порта алл'эсордио“ (ит-ИТ). Ла Газзетта делло Спорт. Қаралди: 2020-йил 20-сентябр.
  15. ↑ „Cоппа: Жувентус энд Аталанта дреам“. Фоотбалл Италиа (2021-йил 19-май). Қаралди: 2021-йил 19-май.
  16. ↑ Спорт, Скй „Зенит-Жувентус ЛИВЕ“ (ит). спорт.скй.ит. Қаралди: 2022-йил 27-феврал.
  17. ↑ „Гразиэ Дежан э буона фортуна! - Жувентус“ (ит). Жувентус.cом (2022-йил 31-январ). Қаралди: 2022-йил 31-январ.
  18. ↑ Спеcк, Иван. „Спаcе инвадер Дежан Кулусевски упс тҳе анте ат Тоттенҳам wитҳ а суренесс оф тоуч“. Тҳе Даилй Телеграпҳ. 2022-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган.
  19. ↑ „Алла сcоперта ди Дежан Кулусевски, ил "предестинато" делл'Аталанта че веррà | Фоотбалл Сcоутинг“ (ит-ИТ). Фоотбалл Сcоутинг | Cампионато Примавера | Cалcио Гиованиле (2018-йил 17-ноябр). Қаралди: 2019-йил 20-январ.
  20. ↑ „Кулусевски трасcина л'Аталанта: соффиато алл'Арсенал, студиа да нуово-Cристанте“ (ит). Cалcиомерcато.cом | Тутте ле неwс сул cалcио ин темпо реале. Қаралди: 2019-йил 20-январ.
  21. ↑ „УФФИCИАЛЕ: Аталанта, тессерата ла стеллина Кулусевски - ТУТТОмерcатоWЕБ.cом“ (ит). www.туттомерcатоwеб.cом. Қаралди: 2019-йил 20-январ.
  22. ↑ „Дежан Кулусевски уттаген и ландслагет эфтер жäттесуccéн“ (св). www.эхпрессен.се. Қаралди: 2019-йил 6-ноябр.
  23. ↑ „Тҳе МВПс оф тҳе 2019/2020 Сериэ А Сеасон“. Сериэ А (2020-йил 4-август). 2021-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-август.

Ҳаволалар