Deksametazon
Дексаметазон — тиббий ва ветеринария мақсадларида ишлатиладиган дори препарати бўлиб, синтетик глюкокортикостероид (преднизолонга ўхшаш[1]), яллиғланишга қарши ва иммуносупрессив таъсирга эга. 1960-йиллардан бери аутоиммун касалликларни даволашда қўлланилиб келади ва ҳозир кўплаб касалликлар ва тиббий ҳолатларни даволашда кенг фойдаланилади.
Бу дори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг муҳим дорилар рўйхатига қўшилган бўлиб, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳаётий зарур ва энг муҳим дори препаратлари рўйхатига ҳам киритилган.
Умумий тавсиф
Дексаметазон глюкокортикоид рецепторлари агонисти ҳисобланади, у кортизолдан 25 баравар кучлироқ таъсир қилади, 750 мкг дексаметазоннинг яллиғланишга қарши таъсири 5 мг преднизолонникига тенг.