ДЕКСТРИНЛАР (С6Н10О5)„ - крахмал ва гликоген гидролизланганда (чала парчаланганда) ҳосил бўладиган маҳсулотлар. Гидролизнинг бошланғич босқичида ёд таъсирида кўк ранг берадиган амилодекстринлар, сўнгра эритродекстринлар (ёд таъсирида қизил-қўнғир ранг беради) ва малтодекстринлар (ёд таъсирида бўялмайди) ҳосил бўлади. Д. гидролизининг кейинги босқичларида дисаҳаридлар, асосан малтозалар, сўнгги маҳсулот сифатида моносаҳаридлар ҳосил бўлади. Сувда эрийди. Тўқимачиликда, гугурт и.ч. да, босмахона ва поябзал саноатида ёпиштирувчи модда сифатида ишлатилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил