Делишес — кечпишар олма нави. Америкадан келтирилган. Америка ва Европа давлатлари (Франсия, Италия, Швейсария, Голландия, Австрия, Болгария, Руминия ва б.) боғдорчилигида етакчи навлардан ҳисобланади. Да-рахти баланд, кучли усади, кенг шох-шаббали, шохчалари мустаҳкам, новдалари сарғимтиш-кўкиш. Бал. 6,5–7 м, барги ўртача, текис, тўқ яшил. Гуллари ўртача, қирмизи. Апрелнинг иккинчи ярмида гуллайди. Симеренко, Ренет, Пармен каби навлар яхши чанглатувчи қисобланади. Меваси йирик (150—180 г), сирти силлиқ, сариқ-тилларанг, эти ширин, хушбўй, куврак, асал ҳиди келади. Таркибида 16,74% қуруқ модда, 12,7% қанд, 0,25% кта мавжуд. Совуққа чидамли. Меваси август охири — сентабр бошларида териб олинади, январгача сақлаш мумкин. Ҳар йили ҳосил қилади; кўчати экилгандан сўнг кучсиз пайвандтагда 3—4-йили, кучли ўсадиганларида 5—6-йили ҳосилга ки-ради. Ҳосилдорлиги 100—120 с/га. Узоқ жойларга жўнатишга яроқли. 1950й.лар охирида Ўзбекистонга келтирилган. Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларинингтог олди ва тоғли минтақаларида ўстирилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил