Делта Ли Гудрем (1984-йил 9-ноябрда туғилган) — австралиялик қўшиқчи, бастакор ва актриса.

Делта Гоодрем

Гоодрем 2026-йил
Таваллуди
Делта Леа Гоодрем

1984-йил 9-ноябр (1984-11-09) (41 ёш)
Касби
  • қо'шиқчи
  • бастакор
  • актриса
Фаолият йиллари 1993–йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
Маттҳеw Cоплей (турм. 2025)
Мукофотлари
Веб-сайти делтагоодрем.cом

Ушбу қўшиқчи АРИА Синглес Чарт тарихида жами тўққизта биринчи ўрин ва 17 та топ-10 хит қўшиқларга эга. Гудремнинг дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ мусиқий албомлари сотилган. Бундан ташқари фаолияти давомида учта Wорлд Мусиc Аwардс, 12 та АРИА Мусиc Аwардс, битта МТВ Видео Мусиc Аwард ва яна бир қатор мукофотлар билан тақдирланган.

Гудрем 1999-йилда, 15 ёшида Сонй Мусиc билан овоз ёзиш шартномасини имзолаган. Қўшиқчининг илк студиявий албоми — Инноcент Эес (2003) АРИА албомлар жадвалида 29 ҳафта давомида биринчи ўриндан жой олган. Ушбу албом Австралияда энг кўп сотилган албомлар қаторига киради. Дунё бўйлаб 4 миллиондан ортиқ нусхада сотилиб, мамлакат тарихидаги энг кўп сотилган албомлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаган[1].

Гудремнинг иккинчи мусиқий албоми — Мистакен Идентитй (2004) саратон касаллигига қарши даволаниш жараёни давомида ёзилган. 2007-йилда Гудрем ўзининг учинчи албоми — Делтани чиқарди. Албом таркибидан яна бир қўшиқ — Ин Тҳис Лифе ҳам ўрин олган. Унинг тўртинчи мусиқий албоми — Чилд оф тҳе Универсе (2012) Ситтинг он Топ оф тҳе Wорлд яккахон қўшиғини яратди. 2016-йилда чиқарилган бешинчи албоми — Wингс оф тҳе Wилд АРИА албомлар жадвалида яна бир бор биринчи ўринни олган албомига айланди, шунингдек, Wингс яккахон қўшиғи орқали яна бир ҳитни тақдим этди. Гудремнинг энг сўнгги мусиқий албоми — Бридге овер Троублед Дреамс 2021-йил май ойида чиқарилган.

2012-йилдан 2020-йилгача Гудрем Австралия овози дастурида саккиз мавсум давомида мураббий сифатида фаолият юритган. 2014-йилда ушбу дастурдаги бир мавсумлик танаффус давомида эса Болалар овози лойиҳасида мураббий бўлиб ишлаган. 2020-йилдан буён у Нине Нетwорк телеканалида ҳар йили намойиш этиладиган Янги йил Делта билан Рождество махсус дастурига бошловчилик қилиб келмоқда[2][3][4].

Гудрем Австралия номидан Эуровисион 2026 қўшиқ танловида Эcлипсе қўшиғи билан иштирок этиб, финалда 287 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллади. Бу натижа Австралиянинг танлов тарихидаги иккинчи энг яхши натижаси бўлди. Шунингдек, унинг чиқиши ҳакамлар овоз беришида иккинчи ўрин учун тенг натижани қайд этди.

Манбалар

  1. ↑ „Делта Гоодрем то ҳост 2020 АРИА Аwардс“. Тҳе Мусиc Нетwорк (2020-йил 16-ноябр). Қаралди: 2020-йил 16-ноябр.
  2. ↑ „Делта Гоодрем ретурнс фор а верй спеcиал Чристмас эвент“. www.нине.cом.ау. Қаралди: 2023-йил 5-март.
  3. ↑ „Маке ёур Чристмас дивине wитҳ Делта“. Нине фор Брандс. Қаралди: 2023-йил 5-март.
  4. ↑ „Делта Гоодрем то ҳост Чристмас ТВ спеcиал он Нине“. www.нине.cом.ау. Қаралди: 2023-йил 5-март.