Демак жомъэ масжиди (индонезча: Масжид Агунг Демак) бу Индонезиядаги энг қадимги масжидлардан бири бўлиб, Индонезиянинг Марказий Ява провинсиясидаги Демак шаҳри марказида жойлашган. Масжидни Вали Сонго („Тўққиз нафар мусулмон авлиё“)дан энг машҳури Сунан Калижага бошчилигида, Демак султонлигининг биринчи ҳукмдори Раден Патаҳ даврида, ХВ асрда қурилган, деб ҳисобланади[1].

Масжид
Демак катта масжиди
индонезча: Масжид Агунг Демак
Мамлакат  Индонезия
Ҳудуд Марказий Ява
Шаҳар Демак
Координаталар 6°53′41″С 110°38′14″Э / 6.8947°С 110.6373°Э / -6.8947; 110.6373
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб ява меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Сунан Калижага
Асосий сана:
1479-йил
Қурилиш материали ёғоч
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

Хусусиятлари

Бир неча бор таъмирланган бўлса-да, у асосан ўзининг дастлабки ҳолатини сақлаб қолган, фақат ХИХ асрда айвон ёки сурамби қўшилган, холос[2]. У анъанавий явача масжиднинг классик намунаси ҳисобланади. Яқин Шарқдаги масжидлардан фарқли ўлароқ, Демак жом’э масжиди ёғочдан қурилган. Гумбаз ўрнига — гумбаз Индонезия масжидларида фақат ХИХ асрдан бошлаб пайдо бўлган — унинг томи поғонали қилиб қурилган ва тўртта сака гуру деб аталувчи теак дарахт устунларига таянган. Поғонали том Ява ва Балидаги ҳиндуча-буддавий тамаддунларнинг ёғоч диний иншоотлари билан кўп умумийликка эга. Масжид Агунг Демакнинг бош кириш қисми оғзи катта, тишлари кўриниб турган ҳайвон боши ҳамда ўсимликлар, гулкўзалар, тож тасвирлари билан безатилган икки эшикдан иборат. Ривоят қилинишича, бу тасвир Ки Агенг Село томонидан тутиб олинган момақалдироқнинг гавдаланган қиёфасини ифодалайди, шунинг учун бу эшиклар Лаванг Бледҳег (момақалдироқ эшиклари) деб аталади. Ўша даврнинг бошқа масжидлари сингари, унинг йўналиши ҳам Маккага нисбатан фақат тахминийдир[3].

Ўймакорлик ва тарихий ёдгорликлар

ХИХ аср охиридаги Масжид Агунг Демак

Деворларида Ветнам чинниларидан фойдаланилган. Уларнинг шакллари явача ёғоч ўймакорлиги ва ғишт териш анъаналаридан келиб чиққан бўлиб, махсус буюртма қилинган, деб ҳисобланади. Тош ўрнига чинни қўлланиши эса Эрон масжидларига тақлид сифатида талқин қилинади[4].

Галлерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Флорида, Нанcй К. „5: Тҳе Демак Мосқуэ: А Cонструcтион оф Аутҳоритй“, . Бабад Жака Тингкир: Wритинг тҳе паст, инсcрибинг тҳе футуре: ҳисторй ас пропҳесй ин cолониал Жава. Дурҳам, Н. C.: Дуке Университй Пресс, 1995. ИСБН 0-8223-1622-6. 
  2. ↑ де Грааф, Ҳ.Ж. (1963). ""Тҳе Оригин оф тҳе Жаванесе Мосқуэ"". Жоурнал оф Соутҳеаст Асиан Ҳисторй 4: 1–5. дои:10.1017/С0217781100000727. ИСБН 0-86442-314-4. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-соутҳеаст-асиан-ҳисторй_1963-09_4_2/паге/н5. 
  3. ↑ Турнер, Петер. Жава. Мелбоурне: Лонелй Планет, Новембер 1995 — 78–79-бет. ИСБН 0-86442-314-4. 
  4. ↑ Счопперт, Петер; Дамаис, Соэдармаджи & Сосроwардоё, Тара (1998), Жава Стйле, Токё: Туттле Публишинг, 41-бет, ИСБН 962-593-232-1

Ҳаволалар

Викиомборда „Демак катта масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.