Деметрий И — Юнон-Бақтрия подшолиги шоҳи (мил. ав. тахминан 189 й.— тахминан 167 й.). Унинг даврида салта-нат ниҳоятда кучайган. Д. И ҳозирги Афғонистон ва Шим.-Ғарбий Ҳиндистондаги бир қанча вилоятларни босиб олган. Шим.Ғарбий Ҳиндистонда пойтахт шаҳар қурдирган, зарб эттирган тангаларида ўзини "ҳиндлар подшоси" деб атаган. Мил. ав. тахминан 175 й. Бақтрияда Д. И га қарши Евкратид исён кўтарган. Д. И у билан курашда ҳалок бўлган, подшолиги эса парчаланиб кетган. Салтанатнинг Ҳиндистондаги қисмига Д. И нинг саркардаси Менандр подшоҳ бўлган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил