Деми Леэ Cоуртней Стокес (1991-йил 12-декабрда туғилган) — инглиз футболчиси, Манчестер Сити[4] ва Англия терма жамоасида ўйнайди.[5] У илгари Англия ФА Аёллар Премер-лигасида " Сандерленд " шарафини ҳимоя қилган.

Деми Стокес
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Деми Леэ Cоуртней Стокес[1]
Таваллуд санаси 1991-йил 12-декабр (1991-12-12) (34 ёш)
Таваллуд жойи Мидландс,Англия[2][3].
Бўйи 1.59 м
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
AngliyaМанчестер Cитй
Рақами 3
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000–2007 AngliyaСундерланд
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2011 AngliyaСундерланд 42 (7)
2012 KanadaВанcоувер Wҳитеcапс 13 (0)
2015– AngliyaМанчестер Cитй 101 (4)
Миллий терма жамоа‡
2009—2010 Англия У19 15 (6)
2010 Англия У20 3 (0)
2010—2013 AngliyaАнглия У23 6 (1)
2014– AngliyaАнглия терма жамоаси 66 (1)
2021– Birlashgan QirollikБуюк Британия 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(16 март 2022 учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (8 апрел 2022 учун)

Клубдаги карераси

Стокес 8 ёшида " Сандерленд " ёшлар академиясига бориб қўшилган ва 16 ёшида асосий жамоада ўйнай бошлаган[6]. У 2008-09-йилларда Англия Премер-лигасининг Шимолий дивизионида ғолиб чиққан ва 2009-йилги Англия Кубоги финалида "Арсенал"га 2:1 ҳисобида ютқазган жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири эди[3]. У 2011-йилда Жанубий Флорида университетида ўқиш учун тўрт йиллик стипендия ютиб олади[7]. 2012-йилда Стокес Ванкувер Wҳитеcапс таркибида Шимолий Америка W-лигасида 13 та ўйин ўтказди.

2015-йилнинг январида Стокес «Манчестер Cитй» билан 3 йиллик профессионал шартнома имзолади[8].

Халқаро карера

Англия

2009-йил июл ойида Стокес 19 ёшгача бўлган Англия терма жамоасига чақирув олди ва 2009-йилда Беларуссияда бўлиб ўтган 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги УЭФА чемпионатида иштирок этиб Швеция устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди. 2010-йилда у Англия терма жамоасига Македонияда бўлиб ўтган 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги 2010-йилги УЭФА чемпионати финалига чиқишга ёрдам берди ва у ерда Франсиядн мағлубиятга учрашди. Ўша ёзда Стокес Германияда бўлиб ўтган 2010-йилги ФИФА У-20 аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Англиянинг учта ўйинидан иккитасини асосий таркибида майдонга тушди[9].

Янги тайинланган Англия терма жамоаси бош мураббийи Марк Сампсон Стокесни 2014-йилнинг 17-январида Норвегияга қарши ўйинни ўз ичига олган Ла Мангадаги йиллик йиғин учун 30 футболчидан иборат таркибга киритди[10]. У Норвегия билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ўйинда асосий таркибда чап қанотда бошлади ва ўзининг биринчи катталар терма жамоасида ғалабага эришди[11]. 2014-йил апрел ойида у Англиянинг Бригҳтон анд Ҳове шаҳридаги Фалмер стадионида Черногорияни 9:0 ҳисобида мағлуб этган жамоа таркибида ҳам асосий таркибда майдонга тушган[12].

Стокес 2015-йилги ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоасидан чақирув олмади[13]. У кейинги УЭФА Аёллар Евро-2017 саралаш босқичи учун таркибга қайта жалб қилинди.

2019-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати

Аёллар ўртасидаги 2019-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Стокес Англиянинг Японияга қарши ўйинида асосоий таркибда майдонга тушиб чап қанотда ўйнади ва Англияга 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди[14]. Стокес Норвегияга қарши чорак финалда ҳам ўйнади ва Англия Норвегияни 3:0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди.

Халқаро майдондаги голлар

Гол Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2014-йил 5-апрел Фалмер стадиони, Бригҳтон анд Ҳове, Англия Черногория 7 – 0 9–0 ЖЧ-2015 саралаш

Буюк Британия

2013-йил июл ойида Стокес Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган 2013-йилги ёзги Универсиада ўйинларида Буюк Британияга олтин медал олиб келишга ўз хиссасини қўшди. 2021-йил 27-май куни Стокес 2020-йилги Олимпиада ўйинлари учун Буюк Британия аёллар олимпия футбол жамоаси таркибига чақирув олди[15].

Шахсий ҳаёти

Стокес Гейцхед коллежига боради, шу сабабли у ҳали ҳам футбол ўйнаб, ўқишни давом эттирмоқда[16].

Карера статистикаси

Халқаро

Йил Англия Буюк Брийтания
Ўйин Гол Ўйин Гол
2014 12 1 —
2015 8 0 —
2016 9 0 —
2017 16 0 —
2018 4 0 —
2019 8 0 —
2020 1 0 —
2021 6 0 3 0
Тотал 64 1 3 0

Ютуқлар

Клуб

AngliyaМанчестер Cитй

  • ФА WСЛ кубоги : 2016, 2018–19, 2021–22
  • ФА WСЛ : 2016-йил
  • Англия кубоги : 2016–17, 2018–19, 2019–20

Халқаро

Англия

  • ШеБелиэвес кубоги : 2019[17]
  • Арнолд Кларк кубоги : 2022[18]

Шахсий ютуқлар

  • ПФА WСЛ йилнинг энг яхши жамоаси аъзоси : 2018, 2019[19][20]

Манбалар

  1. ↑ „Атҳлете Информатион“. Универсиаде Казан 2013 Руссиа. 19-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-январ 2014-йил.
  2. ↑ „Wомен'с Wорлд Cуп 2019: Маппинг Энгланд'с Лионессес сқуад“. ББC Спорт (2-июл 2019-йил). Қаралди: 15-сентабр 2020-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Деми Стокес плаер профиле“. МCФC.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Деми Стокес“ (инглизча). Манчестер Cитй. Қаралди: 19-октабр 2021-йил.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Деми Стокес: Энгланд профиле“ (инглизча). Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион. Қаралди: 19-октабр 2021-йил.
  6. ↑ „Деми Стокес: Энгланд профиле“. Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион. Қаралди: 6-сентабр 2019-йил.
  7. ↑ „Деми Стокес“. Ванcоувер Wҳитеcапс ФC. Қаралди: 18-январ 2014-йил.
  8. ↑ „Деми Стокес жоинс Манчестер Cитй Wомен он тҳреэ-еар деал“. ББC Спорт (2-январ 2015-йил). Қаралди: 6-сентабр 2019-йил.
  9. ↑ „Деми Стокес“. Ванcоувер Wҳитеcапс ФC. Қаралди: 18-январ 2014-йил.
  10. ↑ „Лианне Сандерсон реcаллед то Энгланд траининг сқуад“. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (18-декабр 2013-йил). Қаралди: 19-январ 2014-йил.
  11. ↑ „Неw Энгланд wомен'с босс Марк Сампсон дениэд wиннинг старт“. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (17-январ 2014-йил). Қаралди: 19-январ 2014-йил.
  12. ↑ Магоwан, Алистаир. „Тони Дугган ҳиц ҳат-триcк ас Энгланд тҳраш Монтенегро 9–0“. ББC Спорт (5-апрел 2014-йил). Қаралди: 24-январ 2016-йил.
  13. ↑ Броокес, Чристиан. „Деми Стокес интервиэw: Лионессес дефендер'с бреакоут беац wитҳ тҳе Буллс“. Беац & Рҳймес ФC (19-январ 2016-йил). 2016-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2016-йил.
  14. ↑ ФИФА.cом. „ФИФА Wомен'с Wорлд Cуп Франcе 2019™ - Матчес - Жапан - Энгланд - ФИФА.cом“. www.фифа.cом. 2019-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2019-йил.
  15. ↑ „Теам ГБ: Степҳ Ҳоугҳтон, Сопҳиэ Ингле анд Cаролине Wеир ин Олймпиcс сқуад“. ббc.cо.ук (27-май 2021-йил). Қаралди: 30-май 2021-йил.
  16. ↑ „Гатешеад Cоллеге“. Гатешеад Cоллеге. 2019-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-май 2019-йил.
  17. ↑ „Энгланд реcорд статемент wин овер Жапан то cлинч престигиоус ШеБелиэвес Cуп“. Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион (5-март 2019-йил). Қаралди: 8-июл 2019-йил.
  18. ↑ „Энгланд 3 - 1 Германй“. ББC Спорт (23-феврал 2022-йил). Қаралди: 23-феврал 2022-йил.
  19. ↑ „ПФА WСЛ 1 Теам оф тҳе Еар: Фиве Челсеа Ладиэс плаерс намед“. ббc.cом. ББC (19-апрел 2018-йил).
  20. ↑ „ПФА Wомен’с Теам оф тҳе Еар: Арсенал, Челсеа анд Манчестер Cитй доминате“. тҳегуардиан.cом. Тҳе Гуардиан (26-апрел 2019-йил).

Ҳаволалар