Demodam yurishi
Демодам юриши — салавкийлардан Салавк И ва Антиох саркардаси Демодамнинг Сирдарё ортидаги ерларга юриши (мил. ав. тахминан 300-йил). Искандар Зулкарнайн ва унинг қўшини Сирдарёни Европадаги Танаис д. (Дон) деб ўйлашган, қадимда бу дарё Европани Осиёдан ажратиб турувчи чегара саналган. Салавк И ўзининг Осиёдаги мулкларини кенгайтириш ниятида разведка мақсадида Демодамни Сирдарё ортига ҳарбий сафарга жўнатган. Тарихчиларнинг ёзишича, Д.ю. натижасида Сирдарё ортида кўплаб йирик қабилалар: саклар, массагетлар, дайлар, исседонлар, ариаклар, римниклар, пезиклар, амардлар, истлар, едонлар, қанлар, каниаклар, евҳарлар, катиарлар, антуисианлар, псаклар, аримасплар, антакатлар, хроазарлар, ойклар, напейлар, палейлар кабилар яшаши маълум бўлган. Дарёни маҳаллий аҳоли Силис деб аташган, аҳолининг турмуш тарзи парфянларникига ўхшаш бўлган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |