"Илко Кучерив номидаги демократик ташаббуслар" жамғармаси (украинча: Фонд «Демократичні ініціативи імені Ілька Кучеріва») — Украина нодавлат таҳлил маркази. Киэвда жойлашган. Жамғарманинг илмий раҳбари — Алексей Гаран ҳисобланади.

Тарихи

2010-йилдан 2020-йилгача жамғарма директори лавозимида ишлаган Ирина Бекешкина

„Демократик ташаббуслар“ жамғармасига 1992-йилда Украинанинг НАТО ҳарбий-сиёсий блокига киришини қўллаб-қувватловчи жамоат ташкилоти сифатида асос солинган. Жамғарманинг асосчиси Илко Кучеров ҳисобланади. 2000-йилда жамғарма таҳлил ва тадқиқот фонди сифатида фаолият кўрсата бошлаган, таҳлил марказлари ва ҳукумат экспертлари учун „Аналитик тадқиқот марказлари ва ҳукумат“ ҳамда „Мулоқот ва ҳамкорлик“ конференсияларини ўтказиш ташаббуси билан чиққан[1]. 2010-йилда Кучерив вафотидан кейин фонд унинг номи билан атала бошлаган[2].

„Демократик ташаббуслар“ фонди 1998-йилдан буён Украинадаги экзитполларда иштирок этиб келади[3]. 2007-йил ҳолатига кўра, ташкилот 50 та умумукраина ва 40 га яқин минтақавий сўровномалар ўтказган. Фонд ходимлари 2008-йилда Грузиядаги президентлик сайловларида экзитпол иштирокчиларига маслаҳат беришда иштирок этишган[4].

„Демократик ташаббуслар“ 2010-йилдан бошлаб ПАСОС халқаро таҳлил марказлари тармоғининг аъзоси ҳисобланади.

Фаолияти

Жамоатчилик фикрини ўрганиш, экзитполлар ўтказиш, мустақил ижтимоий ва таҳлилий тадқиқотларни оммалаштириш каби ишлар жамғарма фаолиятининг ваколати доирасига киради. „Демократик ташаббуслар“ Украинани демократлаштириш, шунингдек, унинг Европа ва Евро-Атлантика интеграцияси масалаларига катта эътибор қаратади.

1993-йилдан бери жамғарма „Украинанинг сиёсий портрети“ бюллетенини нашр этиб келади.

Молиялаштириш

Жамғарманинг 2020-йил учун тақдим этилган йиллик ҳисоботига кўра, „Демократик ташаббуслар“ фондига 10,1 миллион гривен миқдорида маблағ сарфланган, грант берувчилардан эса 8,9 миллион гривен олинган. Энг йирик хайрия маблағлари — „Пакт“ халқаро ташкилоти (2,9 млн. грн) ва Буюк Британиянинг Украинадаги элчихонаси (1,9 млн. грн) дан келиб тушган[5].

Таъсири

2020-йилда Пенсилвания университети томонидан тузиладиган „Глобал Го То Тҳинк Танк Индех“ рейтингида „Демократик ташаббуслар“ фонди Марказий ва Шарқий Европа таҳлил марказлари орасида 52-ўринни эгаллаган.

Раҳбарлар

  • Илко Кучеров (1992-2010)
  • Ирина Бекешкина (2010—2020)
  • Алексей Гаран (2020-йилдан)

Манбалар

  1. ↑ Федорчук Оксана. Недержавні аналітичні центри України як сегмент політичної науки (ук) // Вісник Львівського університету. — 2017. — № 10. — С. 155—159. Архивировано 15 март 2022 года.
  2. ↑ Лисак В. Ф., Агєєва О. Л. Сучасні українські «мозкові центри» як суб’єкти суспільно–політичного процесу в державі (ук) // Гілея: науковий вісник. — 2015. — № 95. — С. 377—382.
  3. ↑ Гугнін Е., Пенькова Н. Соціологічні центри та служби України: інформаційна довідка (ук) // Влада. Людина. Закон. — 2009. — № 6. — С. 37–56. Архивировано 25 март 2022 года.
  4. ↑ Філіпчук І. Г. „Демократичні ініціативи, фонд“ (ук). Енциклопедія Сучасної України (2007). Қаралди: 2022-йил 12-май.
  5. ↑ „Річний звіт 2020“ (ук). диф.орг.уа (2020). 2022-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-май.