Demokratiya

Демократия (қадимги юнонча: δημοκρατία — „халқ ҳокимияти“) — барча инсонлар тенглик билан коллектив қарорга келиш имконига эга сиёсий тузум[1]. Демократияда фуқаролар эркинлиги ва тенглиги қонунларда мустаҳкамланган, халқ ҳокимиятчилигининг восита ва шакллари амалда ўрнатилган ва юзага чиқарилган бўлади. Демократия давлат билан инсон муносабатларини белгилайди.
Демократиянинг асосий талаблари кўпчилик ҳокимияти, фуқаролар тенг ҳуқуқлилиги, улар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланганлиги, конституция ва қонунларнинг устуворлиги, ҳокимиятнинг бўлиниши, давлат бошлиғи ва ваколатли органларнинг сайлаб қўйилишидир. Демократиянинг бевосита демократия (асосий қарорлар йиғилишларда бевосита барча фуқаролар томонидан ёки референдумлар йўли билан қабул қилинади) ва вакиллик демократияси (қарорлар сайлаб қўйиладиган органлар томонидан қабул қилинади) шакллари бор.
Кишилик жамияти пайдо бўлганданоқ, демократиянинг куртаклари бор эди ва у ҳозир энг тараққий этган мамлакатларда ҳам ўзининг сўнгги чўққисига эришганича йўқ. Давлат билан бирга вужудга келган демократия инсоният тарихи давомида турли миллий-маданий шарт-шароитларга мослаша борган. Ҳар бир давлатда, миллатда ўзига хос қадриятлар, менталитет, анъаналар мавжуддир. Улар жамиятдаги демократик жараёнларга катта таъсир кўрсатади, бинобарин демократик муассасаларни шакллантиришда мазкур омиллар, албатта, ҳисобга олинади.
Демократик давлатда инсон манфаати, қадр-қиммати, ҳаёти ҳар нарсадан юқори туради. Бундай давлат ўзини ўзи бошқариш, кўп партиялилик, оммавий ахборот воситаларининг эркин бўлиши, фикрлар хилма-хиллигига шароит яратади. Бироқ демократия ҳамма нарсада хоҳлаганча эркинлик эмас, қонунга асосланган эркинликдир. Демократиянинг ажралмас қисми интизом, қонунларни ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишдир. Демократия тартиботлари ҳуқуқий давлатда мукаммал ривожланиб боради.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ҳйланд Ж. Л. Демоcратиc Тҳеорй: Тҳе Пҳилосопҳиcал Фоундатионс. Манчестер: Манчестер Унив. Пресс, 1995. ИСБН 978-0-7190-4517-2
Ҳаволалар
{{Викииқтибос}
- Демократия асослари (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-01-09 санасида архивланган), АҚШ Ташқи Ишлар Министрлиги (рус.)
- Демократия нима? АҚШ Маълумот Агентлиги (рус.)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |