Япон фолклоридаги демон — они ҳайкали.

Демон (юнонча: даимон — руҳ, худо) — ёвуз, "нопок" кучларни гавдалантирувчи хаёлий мавжудот — шайтон, иблис, жин, алвасти ва ҳоказо Иудаизм ва христианлик ривоятларида Д. гуноҳга ботган (худога итоат қилишдан бош тортган) фаришталар деб ҳисобланган. Баъзан Олимп худолари ҳам Д. деб аталган. Д. одамга бевосита таъсир қилади, фалокат юборади ёки бирон-бир ҳалокатли воқеаларга олиб келувчи йўлга бошлайди. Шу тарзда юнон мифологиясида Д. кўп ҳолларда инсон тақдирини ҳал қилган қандайдир мавҳум илоҳий куч сифатида тасаввур қилинган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил