Dempfer
Демпфер (олмонча: „Дампфер“ — сўндиргич) — 1) машина ва асбобларнинг ишлаши вақтида содир бўладиган механик тебранишларни йўқотадиган, электр машина ва электр ўлчаш асбобларидаги тебранишларни сўндирадиган қурилма. Автомат ростлагич ва ўлчаш асбобларида гидравлик (катарактлар) ва пневматик демпферлар кенг қўлланади. Уларда тебраниш энергияси суюқлик (газ)нинг бир камерадан иккинчи камерага оқиб ўтиши ҳисобига сўнади. Электр машина ва электр ўлчаш асбобларидаги тебранишларни йўқотиш учун ўз чулғамларидаги ток майдони билан қўшимча чулгамдаги ток майдонининг ўзаро таъсирида ишлайдиган демпфер қўлланади; 2) кўп торли мусиқа асбобларида торларнинг тебранишини сўндирадиган мослама. Демпфер фортепиано ва арфада, ўзбек чолғу асбобларидан чангда бўлади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |