Демултипликатор (де... ва лот. мултиплиcатор — кўпайтирувчи, катталаштирувчи) — автомобилнинг тортиш кучини оширишга имкон берувчи механизм. Д. юк автомобилларида узатмалар қутиси иккиламчи валининг айланиш тезлигини камайтириш, енгил автомобилларда эса уни ошириш учун ўрнатилади. Д. асосий узатмалар қутисига қушимча узатма сифатида киритилади. Тракторларда Д. вазифасини айлантирувчи моментни кучайтирадиган планетар редуктор ва 7—10 погоняли узатмалар қутиси бажаради. Юк автомобилларининг узатмалар қутисидаги бешинчи узатма иккиламчи вални тирсакли валга нисбатан 20—27% тез айлантиради.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил