Denge bezgagi
Денге безгаги (инглизча: дандй сўзининг ўзгарган варианти) — ўткир трансмиссив вирусли касаллик[1]. Денге безгагини келтириб чиқарувчи вируслар арбовирусларга мансуб бўлиб, Флавивирус уруғининг (Б антиген гуруҳининг арбовируслари) Флавивиридаэ оиласига мансуб. Безгак, интоксикация, миалгия, артралгия, тошма тошиши ва лимфа тугунларининг катталашиши билан кечади. Денге безгагининг айрим вариантларида геморрагик синдром ривожланади[2][3]. Одатда касалликдан тикланиш икки кундан етти кунгача давом этади[2]. Кам учрайдиган ҳолларда касаллик қон кетиши, тромбоцитлар босимининф пасайиши, қон плазмаси оқиши ёки денге шокини келтириб чиқарувчи катта денге безгаги ёки геморрагик денге безгагига айланиб кетиши мумкин. Бунда қон босими хавфли даражада пасайиб кетади[2][3].
| Денге безгаги | |
|---|---|
|
Денге безгаги оқибатида тошган тошма | |
| КХК-10 | А90 |
| КХК-9 | 061 |
| ДисеасесДБ | [1] |
| МедлинеПлус | 001374 |
| эМедиcине | мед/528 |
Тарқалиши
2021-йил март ойида Перуда денге безгаги тарқалди, ҳукумат аҳолини касаллик юқишининг энг юқори хавф даражасидан огоҳлантирди. 2021-йил бошидан буён мамлакатда 12 000 киши денге безгагини юқтириб олгани, улардан 7 нафари касаллик оқибатида вафот этгани хабар қилинди[4].
Манбалар
- ↑ „Неглеcтед Тропиcал Дисеасес“. cдc.гов (2011-йил 6-июн). 2014-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Денгуэ анд севере денгуэ Фаcт шеэт Н°117“. WҲО (2015-йил 1-май). 2016-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-феврал.
- ↑ 3,0 3,1 Куларатне С.А. Денгуэ февер (эн) // Тҳе БМЖ. — 2015. — 9 (вол. 351). — П. ҳ4661. — ДОИ:10.1136/бмж.ҳ4661. — ПМИД 26374064.
- ↑ „Перуда денге безгаги тарқалди“. Бугун.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 23 март.