Денгиз бодринглари, денгиз кўзачалари, голотуриялар (Ҳолотуроидеа) — нинатерилилар типига мансуб синф. Танаси кўпинча боч-кага ўхшаш ёки чувалчангеимон, уз. бир неча мм дан 2 м гача, кўпчилик турлари танаси сиртида ҳар хил ўсимталар (пайпаслагичлар, оёқчалар, па-пиллалар, елкан ва б.) бўлади. Танаси юмшоқ тери билан қопланган. Терисида ҳар хил микроскопик оҳак скелет пластинкалар, яъни спикулалар мавжуд, баъзан териси ёппасига оҳак пластинкалар билан қопланган бўлади. Оғзи танасининг олдинги томонида жойлашган пайпаслагичлар билан ўралган. Кўпчилик турлари хавф тугилганида ички органларини танадан ташқарига чиқариб ташлаш (эвиссерация) ёки танасининг кейинги қисмини узиб ташлаш (автотомия) хусусиятига эга. Тананинг йўқолган қисми яна қайтадан тикланади. 5 туркуми 11000 га яқин тури маълум. Барча океан ва денгизларда тарқалган. Детритофаглар, тухумини сувга қўяди. Тухумдан аурикулярия ва долиолярия личинкалари чиқади. Айрим турлари овланади.

Денгиз бодринглари
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил