Денгиз фили (Мироунга) — тюленсимонлар оиласи уруғи. 2 тури маълум. Жан. Д. ф. (М. леонина) — энг йирик куракоёклилардан, уз. 6,5 м гача, вазни 3,5 т гача. Эркаги тумшуғинингучидаги тери халтасининг уз. 40 см гача; безовта бўлганида 80 см гача узаяди. Янги туғилган боласининг жуни қора, вояга етган даврида — оч қўнғир ёки қўнғир. Жан. ярим шарнинг мўътадил ва субантарктида сувларида яшайди; мавсумий миграция қилади. Полигам тўдасида 20 гача урғочиси бўлади. Бош-оёқли моллюскалар ва баликлар билан озиқланади. ХХ аср бошида кўп овланганлиги сабабли сони камайиб кетган. Муҳофаза чоралари кўрилиши туфайли сони бир неча юз мингга етган. Шим. Д.ф. (М. ангустирострис)нинг умумий тузилиши ва биологияси жан. Д. ф. га ўхшаш. Мексика ва Жан. Калифорния соҳиллари яқинида учрайди, сони 20 мингга яқин, муҳофаза қилинади (яна қ. Тюлене имонлар).

Денгиз фили
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил