Денгиз карами – ламинариядошлар оиласига мансуб денгиз қўнғир сув ўтлари гуруҳининг саноатдаги номи. Шимолий ярим шардаги совуқ ва совуқ-илиқ денгизларда ўсиб, кўпинча сув ости ўтлоқларини ҳосил қилади. Япония ламинариясининг бўйи 5 м, эни 5—35 см, Хитой ва Японияда овқатга ишлатилади. Денгиз карамидан ёд олинади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил