Денгиз миналари - душман кемалари ҳаракатини тўхтатишга, уларни шикастлантиришга мўлжалланган қурол тури. Д. м. сузиб ёки кўчиб юрадиган ва ҳаракациз (лангарли ва ден-гиз остида турадиган) хилларга бўлинади. Ҳаракациз миналар лангарлар ёрдамида бир жойда ушлаб турилади ёки сув остига чўктирилади. Сузувчи миналар сув сиртида ёки остида оқим ва шамол таъсирида кўчиб юради. Портлаш усулига кўра, Д. м. контактли ва контакциз хилларга бўлинади. Контактли миналар кема корпусига урилиши билан, контакциз миналар турли табиий ҳодисалар (кема корпусининг магнит майдони, винтларининг шовқини ва бошқалар) таъсирида портлайди. Ҳар бир мина корпусида портловчи модда заряди, портлатиш асбоби ва эҳтиёт анжомлари бўлади. Д. м. душманга кўринмайди. Портлаш моддасининг зарби кучли бўлиб, кема корпусининг сув остидаги қисмига жиддий шикает етказади ёки кемани чўктиради.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил