Денгиз мушуги - қулоқли тю ленлар икки уругининг умумий номи. Шим. Д. м. (Cаллорҳинус) уруғига ягона шимол Д. м. (С. урсинус) тури киради. Эркагининг уз. 2 м гача, оғирлиги 250 кг гача. Янги туғилган боласи (уз. 60— 70 см) қора, вояга етган урғочилари кулранг — малла; эркаклари — қорамтир-қўнғир. Тинч океанининг шимолий шемила: Жанубий Сахалин, Камчатканинг шарқий соҳили, Курил ва Командор ороллари яқинидаги сувларда учрайди. Кўпайиш даврида (езда) қуруқликка чиқиб, қирғоқ бўйлаб ётоқ жойлар ҳосил қилади. Ётоқжойдаги ҳар бир эркагига 15—20 (баъзан 50) урғочиси тўғри келади. Қишлаш учун жан.га сузиб кетади. Кўплаб овланиши туфайли ХИХ асрда сони кескин камайиб кетган эди. 1957-йилда собиқ Иттифоқ, Япония, АҚСҲ, Канада ўртасида Тинч океан шимолида Д. м.ни сақлаш тўғрисида Халқаро конвенсия имзолангандан сўнг улар сони аста-секин ошиб бориб, 2 млн.га етди. Ҳозир ёш эркаклари овланади. Жан. Д. м. (Арcтоcепҳалус) уруғи 6 турдан иборат. Мўътадил ва мўътадил салқин денгизларда тарқалган. Д. м.нинг 3 тури Халқаро Қизил китобга кирган.

Арcтоcепҳалус тропиcалис

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил