Денгиз отчалари, денгиз тойчалари — нина балиқлар оиласининг бир неча уруғи. Узунлиги 4—20 см. Гавдаси шахмат тахтасидаги отларга ўхшаш, боши танаси томонга эгилган, дум томони буралган бўлади. Эркак тур думининг кейинги томонида чиқариш камераси (халтаси) бор. cУрғочилари камераларга тухум қўяди. Барча денгизларда тарқалган, 30 га яқин тури мавжуд. Қора денгиз отчалари (Ҳиппоcампус гуттулатус) Қора ва Азов денгизларида учрайди. Баҳорда тухум қўяди. Эркаги тухум халтасида 100 дан 200 гача тухум олиб юради. Планктонда ҳаёт кечиради. Сув ости ўсимликлари орасида яшайди, атроф муҳит рангига мосланиш — ниқобланиш хусусиятига эга.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил