Dengiz piyozi
Qiyofa
Денгиз пиёзи (Ургинеа маритима) -лоладошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Пиёзбоши йирик (2,5 кг гача). Гуллари оқ-яшил, панжали, поя учида ғуж бўлиб жойлашган. Барглари наштарсимон. Меваси юмалоқ кўсакча. Оқ пиёзли хили таркибида ссилларен гликозиди (юрак касалликларини даволаш, сийдик ҳайдаш учун дори тай-ёрлашда ишлатиладиган модда) бор. Қизил пиёзли хилидан тайёрланган препаратлардан кемирувчиларга қарши курашда заҳарли модда сифатида фойдаланилади. Жан. Европа, Ғарбий Осиё ва Шим. Африкада табиий ҳолда ўсади. Италия, Жан. Франсия ва Грузияда ўстирилади.



Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |