Денгиз қоплони (Ҳйдрурга лептонйх) — асл тюленлар оиласига мансуб денгиз ҳайвони. Фақат битта тури маълум. Гавдасининг узунлиги 3,5 м, оғирлиги 400 кг гача, танасининг усти калта ва ялтироқ кумушранг жун билан қопланган. Танасининг остки қисми сарғиш рангда. Австралия ва унга яқин оролларда, Янги Зеландия, Антарктида соҳилларида яшайди. Д.қ. баликлар ва моллюскалар билан озиқланади. Д. қ. куракоёклилар орасида сув қушлари ва тюленларга ҳужум қиладиган ягона тур ҳисобланади. Сони 800 мингга яқин. Овланмайди.

Денгиз қоплони
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил