Денгиз халқлари (нȝ ḫȝт.w н пȝ йм)
иероглифлари
мисрча: <hiero>N35:G1-N25:X1*Z1*Z1*Z1-N35:G40-M17-M17-Aa15:D36-N35A-N36:N21</hiero>

Денгиз халқлари — милоддан аввалги ХИИИ асрда „бронза даври фалокати“да миграцияни бошлаган Ўртаер денгизи халқлари гуруҳи. Эҳтимол улар Эгей минтақасидан (Болқон ва Кичик Осиё[1]) Миср ва Хетт давлати чегараларига қадар бўлган ҳудудларда яшаган бўлишлари мумкин. Денгиз халқларига: шерден, тирсен, турша, филистим ҳамда чаккал, данунлар, фригий, шакалеша, аҳиява ёки акайваша (ахейлар), арамантес, лук, тевкр каби халқлар кирган.

Миграция сабаблари

Энг кенг тарқалган фикрга кўра, „денгиз халқлари“ Кичик Осиёда ҳинд-европа тиллари оиласида сўзлашувчи халқлар келгунга қадар ҳам яшаганлар. Уларнинг юнон иттифоқчилари ахейлар ёки данайлар бўлишган. Немис тарихчиси ва тилшуноси Ҳ.Рикс денгиз халқларини Кичик Осиёнинг ғарбий қисмидаги ҳинд-европаликлардан олдинги аҳоли сифатида талқин қилиб, бир-бирига қардош бўлган тилларда сўзлашган халқлар деб қарайди ҳамда уларнинг сўзлашган тилларни шартли равишда тиррен тиллари гуруҳида бўлганлиги фаразини илгари суради. Л.А.Гинди ва В.Л.Симбурскийларнинг „Гомер ва Шарқий Ўртаер денгизи тарихи“ китобида „денгиз халқлари“ асосан Болқон ярим оролининг шимолида, протофракий қабилаларига алоқадор бўлганлар деган фикрни билдиришган. Бироқ бу фараз кенг қўллаб-қувватланмади.

ХХ асрнинг биринчи ярмида баъзи тарихчилар Микен маданияти минтақасини ўша пайтда дорийлар зарбаси остида ҳалок бўлган[2] деб ҳисоблайдилар. Бир қатор замонавий тарихчилар „денгиз халқлари“нинг жанубга кўчишининг бошланишини нафақат мағлубиятга учраган Анатолиянинг ғарбий соҳиллари маданиятига ҳалокатли таъсир кўрсатган Троя урушининг тугаши, балки, ғолиб бўлган ахейларнинг иқтисодий тараққиётига боғлайдилар. Афтидан, бу денгиз халқлари орасида ахайлар ва данайликларнинг борлигини англатади. Уларнинг аксарияти Кичик Осиёнинг ғарбидаги юнонларгача бўлган аҳоли билан аниқланган. Янгиланган маълумотларга кўра, катта кўчиш дорийлар босқинидан бир-икки аср олдин содир бўлган.

Атамаси

„Денгиз халқлари“ атамаси милоддан аввалги ХИВ-ХИИ асрларда мисрликлар томонидан шимолдаги Ўртаер денгизи бўйларида яшаган ўзларига номаълум халқларга нисбатдан қўлланган. Миср атамасини „Денгиз халқлари“ деб таржима қилиш 1881-йилда франсуз мисршуноси Гастон Масперо томонидан таклиф қилинган.

Миграциянинг оқибатлари

Гарамантеслар[3], сикуллар, филистимликлар[4], фригийлар[5] ҳамда этрусклар[6] „денгиз халқлари“ вакилларидир. „Денгиз халқлари“ босқини Шарқий Ўртаер денгизидаги кўплаб шаҳарларнинг вайрон бўлишига ва Мисрдаги Янги подшоликнинг кучсизланишига олиб келди, аммо улар Рамсес ИИИ даврида босқинчи халқларни қувиб юборишга муваффақ бўлишди.

Троян уруши, Хет империясининг қулаши, Микен сивилизациясининг тугаши „бронза даври фалокати“ воқеалари[7], гарчи Ўртаер денгизи шимолий соҳилидаги қўзғолонлари ёхуд „буюк кўчишлар“ ушбу халқларнинг хатти-ҳаракатлари маҳсулидир.

Таниқли тадқиқотчилар

Адабиётлар

  • История Древнего Востока. Зарождение древнейших классовых обществ и первые очаги рабовладельческой цивилизации. — Часть ИИ. Передняя Азия. Египет. — М.: Наука, Главная редакция восточной литературы, 1988. — 623 с.: ил.
  • История Древнего Востока. От ранних государственных образований до древних империй. — М.: Издательская фирма «Восточная литература», 2004. — 896 с. — ИСБН 978-5-02-018388-1.
  • Великовский, Иммануил. Народы моря. Человечество в амнезии / Пер. с англ. Л. В. Харламовой. — Ростов-на-Дону: Феникс, 1997. — 544 c.: ил.
  • Гиндин Л. А., Цымбурский В. Л. Гомер и история восточного Средиземноморья. — М.: Издат. фирма «Восточная литература», 1996. — 328 с. — ИСБН 5-02-017764-4.
  • Глазерсон, Матитьягу. Филистимляне и палестинцы. Идеологический конфликт между Израилем и филистимлянами в прошлом и настоящем. — Иерусалим: «Еврейская книга», 2007. — 178 с.
  • Догерти, Мартин; Хэскью, Майкл; Джестайс, Филлис. Великие сражения библейских времен 1400 год до н. э. — 73 год н. э. / Пер. с англ. А. Колина. — М.: Эксмо, 2009. — 224 с.: ил. — Серия «Военная история человечества». — ИСБН 978-5-699-34309-6.
  • Д’Амато, Раффаэле; Салимбети, Андреа. Сеа Пеоплес оф тҳе Бронзе Аге Медитерранеан c.1400 БC–1000 БC. — Оспрей Публишинг, 2015. — 64 п. — ИСБН 9781849083133.

Изоҳлар

  1. ↑ „Ашдод“. 2014-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-06-05 санасида архивланган)
  2. ↑ „Древняя Греция: история и мифология. Ахейцы, микенская цивилизация. Дорийское нашествие. Великая греческая колонизация“. 2009-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-феврал.
  3. ↑ Гараманти — властелини Сахари
  4. ↑ Реабилитация филистимлян
  5. ↑ „Народи моря“. Падениэ Хетцкой держави
  6. ↑ „Этруски. Культура и история“. 2010-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-10-04 санасида архивланган)
  7. ↑ „Гиксосы и их потомки“. 2009-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-03-13 санасида архивланган)