Денгиздан қатралар
„Денгиздан қатралар“ — 1976-йил чоп этилган ўзбекча мақол, матал ва ҳикматли сўзлар тўплами. Тўпламни Эркин Сиддиқов тузган ва нашрга тайёрлаган. Китоб Ёш гвардия нашриётида чоп этилган.
| Муаллиф(лар) | Эркин Сиддиқов (тузувчи ва нашрга тайёрловчи) |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | халқ ижоди |
| Нашриёт | Ёш гвардия нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1976 |
| Саҳифалар сони | 228 |
Китобга ўзбек халқининг кундалик турмушида ишлатилинадиган мақоллар, маталлар ва ҳикматли сўзлар киритилган. Ушбу китобнинг бунга қадар нашр қилинган китоблардан фарқи шундаки, тўпловчи унга киритилган мақол, матал, ҳикматли сўзларни иложи борича такрорламасликка ҳаракат қилган. Тўпламнинг энг муҳим жиҳатларидан яна бири, унда мақоллар китобийлаштирилмаган балки оғзаки нутқда қандай қўлланилса шундай берилган.
Асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: филология фанлари кандидати Охунжон Собиров - бош муҳаррир ҳамда кириш сўз муаллифи, Э. Усмонов - нашриёт муҳаррири, П. Алиев - рассом, Қ. Алиев - расмлар муҳаррири, Л. Жихарская - техник муҳаррир, М. Тоиров - мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 60 000 нусха.
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |