Denis Fonvizin
Денис Иванович Фонвизин (1744.3(14).4 ёки 1745, Москва 1792.1(12). 12, Петербург) – рус ёзувчиси маърифатпарвар. Рус ижтимоий комедиясининг яратувчиси. Москва университети қошидаги гимназияда ўқиган (1755—62). Петербург Ташқи ишлар коллегиясида таржимон (1762), Н. И. Панин раҳбарлигидаги Ташқи ишлар коллегиясида котиб (1769). Фонвизин эркин фикрловчи ёш офицерлар тўгараги билан яқинлашган. Умумтаълим учун курашган, маърифатпарвар подшоҳ тарафдори бўлган. „Хизматкоримга мактубим“ (1763 – 69) ҳажвий асари ҳамда „Бригадир“ сатирик комедияси (1770-йил саҳналаштирилган)да дворянлар ахлоқи, уларнинг франсузпарастлиги ҳажв қилинган. 1777— 1778 йиллар Франсияга саёҳат қилган. Шу саёҳат таассуротлари асосида ёзилга „Биринчи саёҳат хотиралари“ (Н. Панинга хатлар, 1800) асари рус насрининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Фонвизин „Зарурий давлат қонунлари ҳақида мулоҳазалар“ (1780) асарида чор Россияси давлат тартибларини танқид қилган. „Нодон“ („Недоросл“, 1783) комедияси рус реалистик театри, комедияси тараққиётига кучли таъсир этган. 1784-йил „Граф Никита Иванович Панин ҳаёти“ асарини имзосиз, франсуз тилида нашр эттирган. „Каллисфен“ қиссаси (1786, имзосиз) ҳам бор. 1789-йил ёза бошлаган автобиографик қиссаси тугалланмай қолган. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган[1].
| Денис Фонвизин | |
|---|---|
|
|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |