Денис Александрович Иванков (1972-йил 17-июн[1], Тошкент) - ўзбек футболчиси (дарвозабон). 1992-йилдан Ўзбекистон спорт устаси унвонига эга бўлган. Ҳозирда мураббий фаолияти билан шуғулланади. 2018-йилнинг август ойидан 2022-йилгача Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлари мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Машҳур ўзбек футболчиси ва мураббийи – Александр Дмитриевич Иванковнинг фарзанди.

Денис Иванков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Денис Александрович Иванков
Таваллуд санаси 1972-йил 17-июн (1972-06-17) (54 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ОКМК
Рақами Дарвозабонлар мураббийи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990 Орол Нукус 25 (0)
1990 Соҳибкор 1 (0)
1991 Чиқчиқ 31 (0)
1992 Пахтакор 3 (-1)
1992—1993 Нурафшон 7 (-5)
1994—1995 Пахтакор 9 (-6)
1995 Нефтчи 2 (-3)
Бошқарган клублари
2004 Кимёгар Д.р Мураббий
2005—2006 Маш’ал Д.р Мураббий
2006 Пахтакор Д.р Мураббий
2007—2008 Княжа Д.р Мураббий
2009—2012 Маш’ал Д.р Мураббий
2013—2018 Насаф Д.р Мураббий
2018—2022 Ўзбекистон Д.р Мураббий
2022—2023 Пахтакор Д.р Мураббий
2024 Легия Д.р Мураббий
2025 Нефтчи Д.р Мураббий
2026— ОКМК Д.р Мураббий
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(1996-йил 1-январ учун)

Фаолияти

1972-йилда Тошкент шаҳрида таниқли ўзбек футболчиси ва мураббийи – Александр Иванков оиласида туғилган. Тошкент шаҳридаги республика спорт мактаб-интернати тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи Анатолий Йўлдошевич Шодиматов.

1990-йилда 18 ёшида Нукуснинг „Орол“ жамоасида ўйнай бошлади. Ўша йилнинг иккинчи ярмида Халқободнинг „Соҳибкор“, 1991-йилда эса шу номдаги шаҳарнинг „Чирчиқ“ жамоаси сафида тўп сурган. 1992-йилнинг биринчи ярмида Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси таркибида ўйнаган. 1992-1993 йилларда Бухоронинг „Нурафшон“ жамоасида, 1994-1995 йилларда эса яна Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасида тўп сурган. 1995-йилда 23 ёшида Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси таркибида профессионал фаолиятини якунлади.

Фаолиятини якунлаганидан сўнг Денис ҳаваскорлар даврасида ўйнади, шунингдек, мураббийлик соҳасида ҳам таҳсил олди. Иванков бир муддат Италияда яшади.

Мураббийлик фаолияти

2004-йилда Чирчиқнинг „Кимёгар“ клуби мураббийлар штабида фаолият юритган. Кейинги бир ярим йил ичида Муборакнинг „Маш’ал“ клубида ишлаган. 2006-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби мураббийлар штабида фаолият юритган. 2007-2008 йилларда Украинанинг „Княжа“ клуби мураббийлар штабида фаолият олиб борган[2][3][4]. 2009-2012 йилларда яна Муборакнинг „Маш’ал“ жамоасида дарвозабонлар мураббийи лавозимида ишлаган. 2013-2018 йилларда Қаршининг „Насаф“ клубида ҳам худди шундай лавозимда ишлаган[5].

2018-йилнинг август ойидан Ўзбекистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритиб келмоқда[6][7][8]. 2020-йилдан „Пахтакор“ жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган[9][10]. 2024-йил 31-январ Полшанинг „Легия“ жамоаси билан шартнома имзолаган ва Полша жамоасида дарвозабонлар мураббийси сифатида фаолиятини бошлаган[11].

Ютуқлари

  • Ўзбекистон чемпиони (2 карра): 1992, 1995 (футболчи сифатида).
  • 1995-йил Ўзбекистон кубоги ярим финалчиси (футболчи сифатида).
  • 2015-йил Ўзбекистон кубоги соҳиби (мураббий сифатида).
  • 2016-йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (мураббий сифатида).
  • 2017-йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори (мураббий сифатида).
  • Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби (4 карра): 2013, 2014, 2015, 2016 (мураббий сифатида).
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси (3 карра): 2012, 2013, 2016 (мураббий сифатида).
  • Чина Cуп халқаро турнирининг бронза медали совриндори: 2019 (мураббий сифатида).

Манбалар

  1. ↑ „О'збек футболига ко'плаб дарвозабонларни этиштириб бераётган Денис Иванков 50 ёшда“ (2022-йил 17-июн).
  2. ↑ „фоотбоом.cом — Денис Иванков покинул "Насаф" ради сборной Узбекистана“. 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  3. ↑ „спорт.уа — Левченко стал главным в Княжей“. 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  4. ↑ „чампионат.асиа — Суҳбат майдончаси. ДЕНИС ИВАНКОВ: "Насаф" - бу менинг уйим"“. 2020-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-июн.
  5. ↑ „Денис Иванков "Насаф"дан кетди“ (2019-йил 29-январ).
  6. ↑ „Денис Иванков О'збекистон терма жамоасида ишлайди“ (2018-йил 14-август).
  7. ↑ „"Насаф"нинг 6 йиллик мураббийи жамоадан кетиши мумкин“ (2018-йил 22-декабр).
  8. ↑ „«Сборная Узбекистана провела первую тренировку с Эктором Купером»“. 2019-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-июн.
  9. ↑ „"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади“ (2020-йил 19-июл).
  10. ↑ „Денис Иванков бир йилдан кейин яна "Пахтакор"га қайтди“ (2022-йил 17-январ).
  11. ↑ „О'збекистонлик мураббий Латвияда иш бошлади“ (2024-йил 31-январ).

Адабиётлар

  • Виктор Хохлюк. „Наши вратари могут стат лучшими в Азии“. – Еженеделник „Интерфутбол“. – № 21 (489), стр. 3. Ташкент. Май 2018 года.

Ҳаволалар