Denis Petrov
Денис Алексеевич Петров (русча: Денис Алексеевич Петров; 1968-йил 3-мартда туғилган) — ССР ва Россия вакили сифатида мусобақаларда қатнашган фигурали учувчи. Рафиқаси ва спортдаги шериги Елена Бечке билан билан жуфтликда 1992-йилда Албертвилледа ўтказилган Олимпиаданинг кумуш медали совриндори бўлган[1].
| Денис Петров | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
1968-йил 3-март Ленинград |
| Олдинги шериклари | Елена Бечке |
| Олдинги мураббийлари | Тамара Москвина |
| Олдинги жамоалари | Профсоюз Ленинград |
| Якунлаган | 1992 |
Фаолияти
Денис Петров 1987-йилда Елена Бечке билан жуфтликда афсонавий мураббий Тамара Москвина қўл остида машқ қила бошладилар. Уларнинг биринчи йирик муваффақияти Тропҳéэ Лалиқуэ турнирида олтин медални қўлга киритганида юз берган. Жуфтлик 1989-йилги Жаҳон чемпионатида бронза, 1991 ва 1992-йилги Европа чемпионатларида ва 1992-йилги Олимпиада ўйинларида кумуш медални қўлга киритган[2].
Олимпиададан сўнг жуфтлик ҳаваскор сифатидаги спорт фаолиятини тарк этиб, профессионал спортга ўтган. Улар тўрт марта профессионаллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва фақат 1996-йилда ғалаба қозонди. Бундан ташқари, Бечке ва Петров жуфтлиги „Старс он Иcе“ шоуси туфайли Америка Қўшма Штатларида (1994-йилдан 2000-йилгача) гастрол сафарларида бўлишган[3].
Бечке ва Петров ажрашгандан сўнг спорт жуфтлиги сифатидаги фаолиятини давом эттирдилар ва биргаликда Виржинияда фигурали учувчиларни машқ қилдирдилар.
Шахсий ҳаёти
Петров 1968-йил 3-мартда Ленинградда, (Россия СФСР, Совет Иттифоқи) туғилган. У 1988-йилда Елена Бечке билан учрашишни бошлаган ва иккаласи 1990-йилда турмуш қурган, аммо кейинчалик ажрашишган.
Петров 2005-йил 8-июлда хитойлик фигурали учувчи Чен Луга уйланган, у билан 1998 — 1999-йилларда „Старс он Иcе“ шоусида танишган[3]. Улар Хитойнинг Шенчжен шаҳрига кўчиб ўтишдан олдин Гонконгда яшаган[1]. Оиланинг ўғли Никита 2006-йил 27-июнда ва қизи Анастасия 2009-йил 8-июлда Шенчженда дунёга келган.
Дастурлари
(Бечке билан)
| Мавсум | Қисқа дастур | Эркин дастур |
|---|---|---|
| 1991-1992 |
|
|
| 1990-1991 |
|
|
| 1989-1990 |
|
|
| 1988-1989 |
|
|
Натижалари
(Бечке билан)
| Мусобақа | 1988 | 1989 | 1990 | 1991 | 1992 | 1993 | 1994 | 1995 | 1996 | 1997 | 1998 | 1999 |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Қишки Олимпия ўйинлари | 2 | |||||||||||
| Фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати | 3 | 4 | 4 | |||||||||
| Европа чемпионати | 2 | 2 | ||||||||||
| СССР чемпионати | 4 | 1 | ||||||||||
| Тропҳеэ Лалиқуэ | 1 | 1 | 3 | |||||||||
| НҲК Тропҳй | 2 | 1 | ||||||||||
| Яхши ният ўйинлари | 3 | |||||||||||
| Профессионал жаҳон чемпионати | 2 | 2 | 2 | 2 | 1 | 2 |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Вайцекҳовская, Элена. „Денис Петров: "В Китае работаю на свою жену"“ (ру). Спорт Эхпресс (2015-йил 29-март).
- ↑ Эванс, Ҳиларй; Гжерде, Арилд; Ҳеижманс, Жероэн; Маллон, Билл „Денис Петров“. Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом. Спорц Референcе ЛЛC. 2016-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 28-январ.
- ↑ 3,0 3,1 „Чен-Петров Фамилй то Эхпанд“. ИФС Магазине (2009-йил 29-апрел). 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган.