Denis Pushilin
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|

Денис Владимирович Пушилин (1981-йил 9-майда Украинанинг Донецк вилояти Макеевка қишлоғида туғилган) — сиёсатчи ва тан олинмаган Донецк Халқ Республикаси (ДХР) раҳбари (2018-йил 20-ноябрдан). Донецк Халқ Республикаси Халқ Кенгаши аъзоси (2015-2018). ДХР Олий кенгаши президиуми аъзоси (2014-йил май-июл). 1998-йилда 1-сонли Макеевка лицейини битирган. 1999-2000-йилларда Украина Миллий гвардиясида ҳарбий хизмат ўтаган. Донбасс миллий қурилиш ва архитектура академиясида таҳсил олган. 2002-йилдан „Солодке життя“ номли савдо фирмасида иш бошлаган. 2011-2013-йилларда Сергей Мавродининг „МММ“ деб аталган молиявий пирамидасида асосий ташкилотчилардан бири бўлган. „МММ“ сиёсий партия мақомига эришгач, Денис Пушилин унинг асосий аъзосига айланган. Ушбу партия вакиллари 2013-йилда Украина Олий Радасида 19 ўринга эга бўлган. 2014-йил 5-апрелда Донецк вилояти губернатори Павел Губарёвнинг ўринбосари этиб тайинланган. 7-апрелда Украина шарқида Донецк Халқ Республикаси деб аталган давлат тузилгани эълон қилингач, Пушилин давлатнинг муваққат ҳукумати вакили этиб тайинланган. 2014-йил 15-майда ДХР Олий Кенгаши президиуми аъзоси бўлган. 2014-йил 18-июлда эса истеъфога чиқиб, Москвага кетган. 2014-йил 3-ноябрда „Донецк республикаси“ сиёсий ҳаракати номидан ДХР Халқ Кенгаши депутатлигига сайланган. 2014-йил 9-ноябрда ДХР раҳбари Александр Захарченко томонидан Минскдаги учтомонлама алоқа гуруҳи вакили этиб тайинланган. 2018-йил 11-ноябрда ДХР да бўлиб ўтган сайловларда Денис Пушилин 60.85% овоз билан ДХР раҳбарлигига сайланган. 2021-йил декабрда „Ягона Россия“ партияси аъзоси бўлган. 2022-йил 21-февралда Россия билан ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик ҳақида битим имзолаган. 2022-йил 24-февралда рус қўшинлари Украинага бостириб киргаш, 20 минг нафар ДХР қўшинларини Киевга қарши юришига буйруқ берган. Айни вақтда унинг раҳбарлигидаги ДХР ҳудудларида уруш ҳаракатлари кетмоқда.
Адабиётлар
- Денис Пушилін: Мажоритарні округи Київска област Округ № 94 [Денис Пушйлин: Мажоритй дистриcц Кйив област Дистриcт № 94] (ин Украиниан). нбнеwс.cом.уа. 2013. Арчивед фром тҳе оригинал он 6 Жулй 2015. Ретриэвед 11 Септембер 2015.
- Сауэр, Пжотр (24 Фебруарй 2022). „'Тҳеир голден ҳоур': Донецк анд Луҳанск леадерс ревел ин рисинг профиле“. Тҳе Гуардиан. Мосcоw. Ретриэвед 13 Жуне 2022.
- „Про-Руссиан ребел леадер киллед ин эастерн Украине бласт“. Тҳе Wашингтон Пост. 31 Аугуст 2018.
- Парламент ДНР сменил исполняющэго обязанности глави республики. Медуза (ин Руссиан). Ретриэвед 7 Септембер 2018.
- „Биография Дениса Пушилина“ (ин Руссиан). РИА Новости. 28 Аугуст 2014. Арчивед фром тҳе оригинал он 2 Септембер 2014. Ретриэвед 27 Септембер 2014.