Denis Romanenko
| Тўлиқ исм | Денис Геннадиэвич Романенко | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Туғилган вақти | 18-ноябр 1974 (48 ёш) Кишинёв, Молдавия ССР, СССР | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 185 см | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Оғирлиги | 82 кг | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | Дарвозабон | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жамоа ҳақида маълумот | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жамоа | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Лавозими | Дарвозабонлар мураббийи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Денис Геннадиэвич Романенко (молд.: Денис Романенcо, 1974-йил 18-ноябр) — молдавиялик футболчи, дарвозабон, Молдавия терма жамоаси футболчиси, Петрокуб клуби дарвозабонлар мураббийи.
Футболчилик фаолияти
Романенко ўз фаолиятини 1992-йилда Кишинёвнинг „Зимбру“ клубида бошлаб, Молдова олий лигасида ўйнаган. У билан икки марта (1993, 1994) Молдова чемпионлигини қўлга киритган ва 1995-йилда „Бугеаcу Комрат“ жамоасига трансфер қилинган. Ўша йили у Зимбруга қайтиб келди ва у ерда 2004-йилгача ўйнади. Бу вақт ичида у тўрт марта Молдова чемпионати (1996, 1998, 1999, 2000) ва уч марта Молдова кубоги (1997, 1998, 2003) соҳиби бўлган[1]. У 1998-99-йилги чемпионлик мавсумида 1154 дақиқа гол ўтказиб юбормасдан Молдавия ички рекордини ўрнатди.
2004-йилда Романенко Россиянинг иккинчи дивизиони Махачқаланинг „Динамо“ жамоаси ўйинчисига айланди. Денис Махачқалада уч мавсум давомида ўйнади, кейин эса иккинчи лиганинг „Масзук-КМW Пятигорск“ клуби сафига ўтди. 2008-йил қишги трансфер ойнаси вақтида у Қозоғистоннинг „Энергетик Павлодар“ клубига ўтди. 2009-йилда у Молдовага қайтиб, Кишинёвнинг „Дачия“ клуби футболчисига айланди. Ўша йили жамоаси билан Молдова иккинчи ўринни эгаллади, шундан сўнг у CСCА-Рапид Кишинёвга жўнади.
2010-йилда Романенко Ўзбекистонга бориб, Олий лигада Самарқанднинг „Динамо“си ва Наманганнинг „Навбаҳор“ клубларида ўйнаган[2]. 2013-йилда у фаолиятини якунлаганидан сўнг дарвозбонлар мураббийига айланди[3].
Терма жамоа
Романенко Молдова терма жамоасидаги дебютини 1996-йил 9-апрелда Украинага қарши ўйинда (2:2) ўтказди. 1996-2006-йилларда у миллий терма жамоа сафида 25 та ўйин ўтказган. У 2002-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида асосий дарвозабон бўлган, аммо 2004-йилги Европа чемпионати саралаш босқичига иккинчи дарвозабон сифатида чақирилган.
Манбалар
- ↑ „Победа «Зимбру» в Кубке Молдовы 1998-го. Полные трибуны, звёзды в составе, атмосфера…“. 2023-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-июн.
- ↑ „“Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси Денис Романенко: “Агар Наманганда мағлуб бўлсангиз, майдонга чиқмаганингиз ма’қул”“. 2023-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-июн.
- ↑ „Известны имена специалистов, которые войдут в тренерский штаб Сергея Клещенко“. 2023-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-июн.