Денис Филиппович Рзанин (1910-йил 1-сентябр – 1989-йил 6-декабр) – Қизил Армия сержанти, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1944)[1].

Денис Рзанин
Таваллуди 1-сентябр 1910-йил
Россия империяси
Вафоти 6-декабр 1989-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари артиллерия
Хизматдаги йиллари 1942–1945
Мукофотлари

Биографияси

Денис Филиппович 1910-йил 1-сентябрда Тамбов вилоятининг Коростелово қишлоғида (ҳозирги Мучкапский тумани) таваллуд топган. Бошланғич мактабни тугатгач, Тошкент шаҳрида яшаб, ҳайдовчи бўлиб ишлаган.

1942-йилда Қизил Армия сафига чақирилган. Ўша йилдан Улуғ Ватан уруши фронтида хизмат қилган[2]. 1943-йилдан ВКП(б) аъзоси бўлган.

Рзанин 1943-йил ноябргача 3-Украина фронти 6-армияси 245-гвардия миномёт дивизиясининг БМ-13 жанговар машинасининг ҳайдовчиси бўлган. У Днепр жангида ўзининг мардонавор харакатлари билан ажралиб турган. 1943-йил 17-ноябрда Днепрнинг Хортица оролининг яқинидан кесиб ўтаётганда, машинадаги понтон шикастланган. Денис тешикни тезда тузатишга муваффақ бўлган ва бу „Катюша“ни сув тошқинидан қутқариб қолган.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 22-февралдаги фармони билан „Қизил Армия немис босқинчиларига қарши кураш фронтида қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажаргани, кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“ аскар Денис Рзанин Ленин ордени, „Олтин Юлдузли“ медали ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Уруш тугаганидан кейин Денис демобилизация қилинган. У Тошкентда яшаб ижод қилган. 1989-йил 6-декабрда вафот этган ва Тошкент Қаҳрамонлар хиёбонидаги ҳарбийлар қабристонига дафн этилган.

Шунингдек, Рзанин 1-даражали Ватан уруши ордени, Қизил Юлдуз ордени ва бир қатор медаллар билан тақдирланган.

Хотираси

Уссурийск шаҳри, УВВАКУ

Жангчи-ҳайдовчи, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Рзанин номи Уссурийск Олий ҳарбий автомобил қўмондонлик билим юртининг хотира деворида абадийлаштирилган.

Манбалар

  1. ↑ Герои Советского Союза: Краткий биографический словарь / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воениздат, 1988. — Т. 2 /Любов — Ящук/. — 863 с. — 100 000 экз. — ИСБН 5-203-00536-2.. 
  2. ↑ „Денис Рзанин“ (ру). Герои страны.