Деннис Габор

Деннис Габор (1900. Будапешт – 1979) – венгер физиги, голография асосчиси. 1927-йилдан Германияда, 1934-йилдан Буюк Британияда, 1967-йилдан АҚШда. Голографиянинг умумий назариясини ишлаб чиққан (1948-1951) ва дастлабки голограммаларни ҳосил қилган, биринчи голографик микроскопни яратган. Илмий ишлари электроника, оптика, ахборотлар назарияси, алоқа назариясига оид. Нобел мукофоти лауреати (1971)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил