Денонсация (франс. дéнонcер — эълон қилиш, узиш), денонсация қилиш — халқаро ҳуқуқда икки томонлама халқаро шартнома амал қилишини тўхтатишнинг ёки кўп томонлама халқаро шартномадан чиқишнинг энг кенг тарқалган усулидир . Одатда, шартноманинг ўзида назарда тутилган тартиб ва муддатларда амалга оширилади. Д.га оид умумий қоидалар Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги 1969-йил Вена конвенсиясида баён қилинган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил