Denov tumani
Денов тумани – Сурхондарё вилоятидаги туман. 1926-йил 2-сентабрда ташкил этилган. Денов тумани вилоятнинг Шўрчи, Сариосиё, Узун, Олтинсой туманлари билан чегарадош. Майдон. 0,75 минг км2. Аҳолиси 409.5 мингдан кишидан зиёд (2023). Денов туманида 1 шаҳар (Денов), 2 шаҳарча (Дўстлик ва Хайрабод), 19 қишлоқ фуқаролари йиғини (Қарахон, Анбарсой, Бинокор, Даҳана, Денов, Кенагас, Наврўз, Пистамозор, Сина, Тортувли, Хайробод, Холчаён, Фарғона, Юрчи, Янгибоғ, Янгизамон, Янгиобод, Кизилжар, Ҳазорбоғ ,Пахтакураш МЙФ) бор. Маркази – Денов шаҳри.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Сурхондарё вилояти |
| Маъмурий маркази | Денов шаҳри |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Аҳоли (1958 Йилдан) | 409 500 |
| Миллатлар таркиби | Оъзбеклар, Тожиклар ,Туркманлар |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Почта индекси | 733500 |
| Автомобил рақами коди | 75 |
| Харитада | |
|
| |

Табиати
Денов туманининг шимол, жанубий ва марказий қисми текисликдан иборат. Шарқда Боботоғ, ғарбда Бойсунтогʻ тизмалари билан ўралган. Ер юзаси шарққа томон пасайиб боради. Қиши қисқа, илиқ. январнинг ўртача температураси 2,9°, июлники 28,4°. Текисликларда йилига 130 мм дан 360 мм гача, тоғ олди ва тоғларда 445 мм дан 625 мм гача ёғин тушади. Вегетация даври 226 кундан 266 кунгача. Денов туманидан Сурхондарё, Тўполондарё, Сангардак, Қизилсув дарёлари, Ҳазорбоғ, Ой-барак каналлари, Дайтўлак, Денов ариклари оқиб ўтади. Ер ости сувларига бой бўлганлиги учун артезиан сувларидан кенг фойдаланилади. Текисликларда бўз тупроқ, дарё соҳилларида ўтлоқи ботқоқ, тоғ олди ва тоғларда оч қўнғир тупроқлар тарқалган. Тоғларда бошоқли ўсимликлар, арча, ёввойи мевали дарахт ва буталар ўсади. Боботоғда пистазорлар бор. Жайран, тоғ эчкиси, қобон, силовсин, бўри, чиябўри, қўнғир айиқ, жайра, қушлардан қирғовул, каклик, тўрғай учрайди. Дарёларда сўзанбалиқ, оқ амур, зоғора балиқ (сазан) кўп.

Аҳолининг аксари қисми (89,5%) ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 337 киши тўғри келади.
Хўжалиги
Туман саноат корхоналари асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Пахта тозалаш, ёғ экстраксия, Ароқ-вино ва пиво, консерва, сут, таъмирлаш-механика, ғишт заводлари, қурилиш, нефт маҳсулоти корхоналари, пахта чувиш, кандолатчилик фабрикаалари, жами 38 саноат корхонаси мавжуд. Тадбиркорларга карашли 200 га яқин кичик корхона фаолият кўрсатади. қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари: пахтачилик, боғдорчилик, токчилик, лимон етиштириш ва бошқалар Тоғ этакларида лалмикор деҳқончилик (асосан буғдой ва арпа) билан шугулланилади. 12,7 минг га ерга пахта, 10,1 минг га ерга ғалла экилади. Суғориладиган ерлар 24,7 минг га. Яйловларда қорамол, қўй (жумладан, ҳисор қўйлари) боқилади. Туманда 17 жамоа хўжалиги мавжуд. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, токчилик ва виночилик корпорациясининг селексия стансияси жойлашган. Денов дендрарийси деб аталган бу илмий лабораторияда табиатнинг 900 дан зиёд ўсимлиги, мевали ўсимликлар (жумладан Япониядан келтирилган палма дарахти, магнолия, хурмо, апелсин, ёнғоқ, бошоқли ўсимликлар) етиштирилади. Туман ҳудудидан халқаро темир йўл, Хўжанд—Душанбе, Термиз—Душанбе автомагистрал йўли ўтган. 87 умумий таълим мактаби, гимназия, 2 лицей, 3 ўрта махсус ўқув юрти, санъат, мусиқа мактаблари, 3 касб-ҳунар мактаби, 58 оммавий кутубхона (500 минг китоб), 46 клуб, 2 маданият ва истироҳат боғи, касалхоналар, 13 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 6 қишлоқ"врачлик пункти, 7 поликлиника, фелдшер-акушерлик пунктлари, 4 диспансер бор. Бу муассасаларда 3800 дан зиёд тиббиёт ходимлари ишлайди. 1932-йилдан „Чағониён“ туман газета нашр этилади (адади 9000).[1]

Денов тумани
1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Умумий ер майдони 752,8 кв. км. Аҳолиси 181,6 минг киши (Денов шаҳри аҳолиси билан бирга;1996). Туман маркази-Денов шаҳри Термиздан 156 км шимоли – шарқда жойлашган. Термиз- Душанбе темир йўлидаги бекат. Деновда Дўстлик шаҳарчаси, 17 қишлоқ (Анбарсой, Бинокор, Даҳана, Денов, Кенагас, Пистамазор, Сина, Тортувли, Хайрабод, Холчаён, Фарғона, Юрчи, Янгибоғ, Янгизамон, Янгиобод, Қизилжар, Ҳазарбоғ) бор.Денов туманининг ер усти улкан амфитеатрни эслатади. Тоғлардан оқиб тушадиган кўпдан – кўп сойлар ва тоғ этакларидаги баланд „ зинапоялар“ ажойиб манзара ҳосил қилади. Туман Сурхондарё воҳасининг шимолий қисмидаги серунум текисликда жойлашган. Шимолий ва шарқий чегаралари бўйлаб Сурхондарё ва Тўполондарё оқиб ўтади. Ғарбида Сина-Сангардак (3722м) тоғлари жойлашган. Тумандан Сангардак- Қизилсув дарёси ўтади. Туманда бир қанча кўҳна шаҳар харобалари топилган. Булардан энг йириклари:[Бадрач, Холчаён, Юрчи, Кулолтепа, Оққўрғон, Чангилбува, Жартепа, Тешиктепа, Қулоқтепа, Қизқўрғон, Қиличбулоқ, Учтепа, Чимқўрғон, Калламинор ва бошқалар. Туманда 17 жамоа хўжалиги бор. Қишлоқ хўжалигида пахтачилик асосий ўрин тутади. Дон экинлари, сабзавот, ем – ҳашак ҳам етиштирилади. Узумчилик, умуман, боғдорчилик ривожланган. Яловларида қорамол, қўй (жумладан, ҳисор қўйлари) боқилади. „Ҳазарбоғ“ жамоа хўжалигида 25 гектарлик теракзор барпо этилди. Анбарсойнинг ўнг қирғоғидаги қаровсиз жойларга 1,5 милион туп калифорния терагининг қаламчаси экилди. Қаламча хўжаликнинг ўзидан чиқди. "Терак кўп бўлса- уй – жой қуриш Кўпаяди, – дейди жамоа хўжалик бошқаруви раиси Мусурмонқул Шерқобилов.-Ота -бобомиз илгари ёғочни ҳеч бир ташқаридан олиб келмаган. Шунинг учун теракзорларни яна ҳам кенгайтириш ниятидамиз "Денов туманида 9 соат корхонаси мавжуд бўлиб, 1995-йилда уларда 171 милион сўмдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди. 70 кичик корхона ва битта қўшма корхона туман худудида фаолият кўрсатмоқда.Денов туманида 72 умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, 9 боғча – ясли, 4 мактабдан ташқимуассаса бор. 900 ўринли 14 касалхона ишлаб турибди. Туманда Муҳаммади Келдиев, Шаймардон Қобилов, Исломқул Тўраев, Боборахмат Юсупов, Қаюм Каримов, Зулфия Аллаёрова, Ҳалима Азимова каби таниқли раислар, Меҳнат Қаҳрамонлари фаолият кўрсатган. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, Термиз Давлат университетининг ректори Назар Тўраев, фан доктори, жарроҳ Абдураҳмон Мамадалиев; таниқли бахшилар: Тошмурод бахши, Бобораҳим бахши; Менгзиё Сафаров, Тоғай Мурод, Низомжон Парда каби ижодкорлар; миллий кураш бўйича жаҳон чемпиони Эргаш полвон Мамарасуловлар туманнинг фахри.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |