Депорт (франс. депорт) — биржада қимматли қоғозлар нархини пасайтириш йўли билан фойда олишни кўзлаб иш юритадиган олибсотарлар томонидан маълум муддатга тузиладиган би-тим. Унинг акси — репорт. Бундай шахслар, мас, аксия савдосида аксияларни маълум бир муддатдан кейин келишилган нархларда сотиш ҳақида битим тузиб, шу муддатга қадар аксияларни арзнархларда сотиб олишни мўлжаллайди. Муддат ўтгач, аксиялар нархи ошган такдирда битим тузган томон аксияларни юқори нархда сотиб, курс фарқидан фойда куради.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил