Депортация (лотинча: депортатио - бадарға, сургун қилиш) — жиноий ёки маъмурий жазо чораси сифатида давлатдан мажбуран чиқариб юбориш, ҳайдаш. Ҳуқуқда Депортация термини Франсия жиноят қонунчилигига кўра, 18— ХИХ асрларда (1721 - йилда Гвианага) қўлланган сургуннинг алоҳида кўринишларини англатган. Депортациядан рецидивист жиноятчилар билан бирга жамият учун номатлуб кишиларни жазолашда фойдаланилган. Кўпинча у ё бу давлатга ғайриқонуний келиб қолган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Депортация қилинади. 1920—40 йиллардаги оммавий қатағонлар даврида собиқ Иттифоқнинг кўп халқлари Депортацияга дучор бўлган.

Терминнинг келиб чиқиш тарихи

Депортация атамаси франсуз жиноят ҳуқуқида ХВИИ—ХВИИИ асрларда сургуннинг махсус турларини билдириш учун пайдо бо’лган. Биринчи марта сиёсий жиҳатдан ишончсиз шахсларни Гвианага депортация қилиш 1791 йилда “Шубҳаллар қонуни” билан белгиланди.

Депортация, шу жумладан умрбод депортация, 1810 йилги Франсия Жиноят кодексида назарда тутилган сургун бо’либ, қит'а ҳудудидан ташқарида, 1872 йил 23 мартдаги қонун билан белгиланган депортация жойларида умрбод қолишдан иборат эди. Бу қонун Ну оролида марказий депортация лагерини ва Дюко ярим оролида (Янги Каледония) сургун қилинганлар учун мустаҳкам жой (қал'а) яратишни назарда тутган. Депортация фақат рецидивист жиноятчиларни жазолаш учун эмас, балки инқилобчиларга қарши қат'ий чоралар ко’риш учун ҳам қо’лланилган (1872 йилда асирга олинган коммунарлар Янги Каледония архипелагидаги оролларга сургун қилинган).

Тарихий нуқтаи назардан, депортация Франсияда 1880 йилдан бери қо’лланилмайди.

Тинч аҳолини депортация қилиш учун жавобгарлик

Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш то’г’рисидаги Европа конвенциясининг 4-сонли баённомасига мувофиқ, ҳеч ким о’зи фуқароси бо’лган давлат ҳудудидан чиқариб юборилиши ва ҳеч бир фуқаронинг о’з давлати ҳудудига кириши тақиқланиши мумкин эмас.

1998 йил 17 июлдаги Халқаро Жиноят Суди Рим Статутининг 7-моддасига ко’ра, “аҳолини депортация қилиш ёки мажбуран ко’чириш” инсониятга қарши жиноят ҳисобланади ва халқаро жиноий жавобгарликка тортилади.

Россия Федерациясининг жиноий қонунчилигида тинч аҳолини депортация қилиш тақиқланган уруш усуллари ва воситаларидан фойдаланиш ҳолатларидан бири бо’либ, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 356-моддасига ко’ра жиноят ҳисобланади.

Замонавий ҳуқуқда депортация

Ҳозирги вақтда депортация атамаси бирор бир мамлакатдан ма'мурий чора сифатида чиқариб юбориш билан синоним бо’либ, фақат чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бо’лмаган шахсларга нисбатан қо’лланиладиган ва уларни қабул қилувчи давлатдан ташқарига назорат остида ихтиёрий равишда тарк этиш ёки мажбуран (шу жумладан, миршаблар ҳамроҳлиги, кузатуви остида) чиқариб юборишдан иборат бо’лган ма'мурий жазо турини билдиради.

Россия Федерациясида депортация

Бироқ, замонавий Россия илм-фанида чиқариб юбориш ва депортация тушунчаларининг о’зига хослиги ҳақидаги масала мунозарали ва ко’плаб олимларнинг фикрига ко’ра, бу тушунчаларни бир хил деб ҳисбламоқ ното’г’ри бо’лади экан. Шу билан бирга, миграция соҳасидаги ҳуқуқий ёрдамни о’рганувчи олимлар ушбу тушунчаларни фарқлашда қийинчиликларга дуч келишади. О’з навбатида, Россия Федерациясига кириш ва Россия Федерациясидан чиқишнинг ҳуқуқий режимларини о’рганувчилар, шунингдек, Россия Федерациясидан чиқиб кетишнинг ҳуқуқий режимларини, давлат чегараси, давлат хавфсизлигини, шу жумладан, иммиграцияни та'минлаш доирасида шуг’улланувчиларда бундай қийинчиликлар юзага келмайди, чунки улар асосан чиқариб юбориш бо’лимида баён этилган фикрга амал қиладилар.

Депортация - чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бо’лмаган шахснинг Россия Федерациясида қолиши (яшаши) учун қонуний асослар ё’қолган ёки тугатилган тақдирда уни Россия Федерациясидан мажбуран чиқариб юбориш деб тушунилади.

(2002 йил 25 июлдаги 115-ФЗ-сонли "Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати то’г’рисида" Федерал қонунининг 2-моддаси 1-қисмининг 16-банди)

Депортация фақат тегишли қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бо’йича амалга оширилади. Чет элликларнинг ноқонуний кириши, мамлакатда бо’лиш қоидаларининг бузилиши, шунингдек чет эл фуқаросининг кириб келаётган давлатда қолиб кетиши учун қонуний асосларнинг ё’қолиши ёки бекор қилиниши депортация учун асос бо’лиши мумкин.

Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш то’г’рисидаги Европа конвенциясининг 7-сонли баённомасига (1-модда) мувофиқ, давлат ҳудудида қонуний равишда яшовчи чет эл фуқароси ундан чиқариб юборилиши мумкин эмас. О’з навбатида, у қуйидагиларга:

а) о’зини чиқариб юборишга қарши далиллар тақдим этилиши;

б) ишини қайта ко’риб чиқиши ва

в) ваколатли органларга тақдим этилиши учун имконияти бо’лиши керак.

Депортация қуйидаги тоифадаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бо’лмаган шахсларга нисбатан қо’лланилмайди:

аризани ко’риб чиқиш тугагунига қадар қочқин деб тан олиниши ёки бошпана со’раб мурожаат қилганлар;

қочқин сифатида тан олинган ёки сиёсий бошпана олганларга;

қочқин мақоми ёки бошпана бериш рад этилган, қочқин мақомини ё’қотган ёки қочқин мақомидан маҳрум қилинган ва ирқий сабабларга ко’ра ҳаёти ёки эркинлиги та'қиб қилиниш хавфи остида бо’лган, дин, фуқаролик, ма'лум бир ижтимоий гуруҳга ёки сиёсий қарашга мансублиги бо’йича ма'лум бир давлат ҳудудига о’з хоҳишига қарши чиқариб юборилиши мумкин бо’лмаган шахслар;

дипломатик ва консуллик муассасалари ходимлари, дипломатик иммунитетга эга бо’лган бошқа шахслар.

Чиқариб юбориш

Чет эл фуқаросини депортация қилишнинг иложи бо’лмаган холталарда (депортацияни амалга ошириш учун асослар етарли бо’лмаса) миллий хавфсизлик, жамоат тартиби, ма'навий қадриятларни, аҳоли саоматлиги, давлат фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш манфаатларини ко’злаб, чет эллик фуқаро қабул қилувчи давлатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Россия Федерациясининг Ма'мурий ҳуқуқбузарликлар то’г’рисидаги кодексининг 3.10-бандига мувофиқ, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бо’лмаган шахсларни Россия Федерациясидан ма'мурий чора сифатида чиқариб юбориш - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бо’лмаган шахсларни Россия Федерациясидан ташқарида, Россия Федерацияси Давлат чегараси орқали мажбурий ва миршаблар ҳамроҳлиги, назорат остида чиқариб юбориш ва айрим ҳолларда Россия Федерацияси қонунчилигида назарда тутилган - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бо’лмаган шахсларнинг Россия Федерациясидан назорат остида мустақил равишда чиқариб юборилиши мумкин.

Ма'мурий жавобгарлик чораси сифатида Россия Федерациясидан ма'мурий чиқариб юбориш ко’пинча суд томонидан тайинланади.

2013 йил август ойидан бошлаб Россия Федерациясида иммиграция назорати чоралари кучайтирилди ва Россия Федерацияси Ма'мурий ҳуқуқбузарликлар то’г’рисидаги кодексининг 18.8-моддаси (чет эл фуқаросини ма'мурий чиқариб юбориш учун асослар беради)га мувофиқ, чет эл фуқароси томонидан Россия Федерациясининг миграция қонунчилигини бузиш (яшаш жойида ро’йхатдан о’тмаганлик, рухсатномасиз ишга жойлашиш), ҳатто Россия Федерациясида бир кун бо’лиш шартларини бузиш) суд томонидан чет эл фуқароларини Россия Федерациясидан чиқариб юбориш каби жазо тайинланганлиги учун асос бо’лиши мумкин. Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка ко’ра, ма'мурий чора сифатида чиқариб юбориш миграция қонунчилигини такроран бузганлик учун муқобил бо’лмаган жазо тури ҳисобланади.

"Россия Федерациясидан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби то’г’рисида" 114-сонли Федерал қонунининг 27-моддасига мувофиқ, агар Россия Федерациясидан чиқариб юбориш каби ма'мурий жавобгарлик чораси хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бо’лмаган шахс, чет эл фуқароси ма'мурий чиқариб юборилган кундан бошлаб беш йил давомида Россия Федерацияси ҳудудига киришига рухсат этилмайди.

Шунингдек, 2002 йил 25 июндаги 115-сонли "Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақоми то’г’рисида" ги Федерал қонунига биноан ма'мурий чиқариб юбориш то’г’рисидаги қарорга ко’ра, чет эл фуқаросига РВП, яшаш учун рухсатнома, фуқаролик, ишлаш учун рухсатнома беришни рад этиш уни мамлакатдан чиқариб юбориш учун асос бо’лиши мумкин. Лекин қарши да'волар то’г’ри бо’лмаслиги мумкин, чунки Россия Федерацияси ҳудудида қариндошлари ёки турмуш о’ртог’ининг бо’лиши қонуний равишда депортацияни тақиқлайди, лекин ко’п ҳолларда бу суд қарорига шикоят қилиш орқали амалга оширилади (ҳатто суд мажлиси бошланишидан олдин никоҳ то’г’рисидаги гувоҳнома, вақтинчалик бошпана, қочқинлик гувоҳномаси ёки бошқа ҳужжатлари мавжуд бо’лса ҳам) ёки яна бошқа тартиб билан бекор қилинади.

Депортациядан фарқли о’лароқ, чиқариб юбориш ма'мурий ҳуқуқбузарлик сифатида жазо ҳисобланади. Чиқариб юбориш экстрадиция жараёнининг бир қисми сифатида амалга оширилиши мумкин.

Чет элликларни жамоавий шаклда чиқариб юбориш тақиқланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил