Депозит (лотинча депоситум — омонат, асраб қўйилган) - 1. Банкка қўйилган омонатлар. Бундай Депозитларнинг муддатли (муайян муддатдан сўнг қайтариб бериладиган) ва талаб қилиб олинадиган (омонат эгасининг биринчи талаби билан бериладиган) турлари бор. Кредит муассасаси омонатчига депозитни олиш ҳуқуқини берувчи ҳамда мазкур пул маблағининг банкка депонент қилинганини тасдиқловчи ёзма гувоҳнома — Депозит. сертификати тақдим этади;

2. Банк дафтаридаги мижозларнинг банкка бўлган муайян талабларини ифодаловчи ёки тасдиқловчи ёзувлар;

3. Кредит муассасаларига сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар (аксия ва облигациялар) ва пул воситалари;

4. Турли муассасаларга талаб қилинадиган тўловларни таъминлаш учун олдиндан ўтказиладиган бадаллар.

Қóшимча қиладиган бóлсак, трейдинг соҳасида ҳам депозит олиб савдо қилиш мумкин.[1]

Яна қаранг

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



  1. ↑ Мирзəев, Элвин (2023-07-19). „ДЕПОЗİТ ҲАҚҚИНДА НƏЗƏРİ БАХИŞЛАР ВƏ КОММЕРСİЙА БАНКЛАРИНИН ҲƏЙАТА КЕÇİРДİКЛƏРİ ДЕПОЗİТ СİЙАСƏТİНİН ƏҲƏМİЙЙƏТİ“. АНCИЭНТ ЛАНД. 4-жилд, № 7. 33–36-бет. дои:10.36719/2706-6185/13/33-36. ИССН 2706-6185.