Derbi pishloq

Ддерби (инглизча: Дербй — ярим қаттиқ пишлоқ. Буюк Британияда қайнатилган сигир сутидан тайёрланади[1]. Унга қаймоқ таъмли хусусият хос.
Тарихи
Дерби пишлоғи ҳақида илк ёзма манбалар ХВИИИ асрларга тўғри келади. Пишлоқ номи у ишлаб чиқариладиган ҳудуд номи билан боғлиқ. Пишлоқ Англиянинг Дербйшире графлигида ишлаб чиқарилади[2].
Тавсифи
Пишлоқнинг таъми ва хушбўйлиги унинг сақланиш муддатига бевосита боғлиқ. Қанча узоқ сақланган бўлса, мазаси ҳам шунчалик бой бўлади[3] [норасмий манба?]. Пишлоқ силлиқ тузилишга эга. Зичлиги чеддар пишлоғини ёдга солади, аммо тайёрлаш жараёни фарқ қилади[2].
Тайёрланиши
Дерби пишлоғини тайёрлаш технологияси бошқа пишлоқларникидан бирмунча фарқ қилиши мумкин. Масалан, Саге дерби пишлоғи (Саге Дербй; инглизча: саге — маврак) маврак қўшилиб тайёрланади. Портвейн шароби қўшилган дерби пишлоғи (Порт Wине Дербй) ҳам бор. Мавракли дерби, яъни Саге дербиси озгина ялпизга ўхшаш таъмга эга, портвейнли дербиси эса қаймоқли таъмга эга.
Саге дерби пишлоқи унинг масаллиғига майдаланган маврак қўшилиши билан тайёрланади. Бу пишлоққа ўзига хос таъм беради. Натижада, пишлоқнинг таркибида маврак парчалари билан тўлади. Пишириш пайтида маврак ҳидини юмшатиш учун туғралган исмалоқ ҳам қўшилади. Бу пишлоқда яшил тусли мармарга ўхшаш излар пайдо қилади. Исмалоқ ва маврак нисбатини ўзгартириш орқали пишлоқнинг таъми ва хушбўйлиги белгиланади[2]. ХХИ асрда творогли аралашмага мойчечак, календула ва петрушка шарбати ҳам қўша бошлашди. Пишлоқ тез, 1-3 ой ичида тайёр бўлади[1]. Пишлоқ тайёр бўлиш жараёнида юмшоқ зичлиги зичроқ бўлади, унинг ўтли ва аччиқ таъми кучаяди[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Чеэсемакинг Праcтиcе, Автори: Р. Андреw Wилбей,Ж.Э. Сcотт,Ричард К. Робинсон
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Английский сир Саге Дербй“. 2017-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ Сир Дерби // Еда.ру