Дербиклар — массагетлар сиёсий уюшмаси (конфедерацияси)га кирувчи сак қабиласи. С. П. Толстовнит фикрича, Д. Амударёнинг ўрта оқимида ҳозирги Чоржўй билан Бухоро оралиғида яшаган. Страбон (мил. ав. 64— мил. 24) нинг ёзишича, "Д. Она-Ерга эътиқод қилганлар; улар аёл жинсига мансуб ҳеч қандай жонзотни қурбонлик қил-майдилар ва емайдилар; 70 ёшдан ошган эркакларни ўлдиришади, жасадларни яқин қариндошлар ейишади; кампирларни эса бўғишади, сўнгра кўмишади; 70 ёшга тўлмасдан вафот этган эркакларни улар емасдан фақат дафн этишади, холос" (Страбон, География, 11, 8). Ктесийнинг маълумотига кўра, ахоманийларнмнг қудратли шоҳи Кир ИИ Д. билан бўлган жангда ҳалок бўлган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил