Derivatsiya
Деривация (лотинча: дериватио — шохоб-ча) — 1) гидротехникада — сув омбори ёки дарёдан гидроэлектр стансия биносига ёки насос стансиясига сув келтирадиган ёки улардан сувни олиб кетадиган иншоотлар (канал, қувур, туннеллар) мажмуи. Сувнинг ҳаракатига қараб, Д.нинг босимли ёки босимсиз хиллари бўлади. Босимсиз Д. очиқ канал ва туннел шаклида ишланади. Босимли Д. эса босимли туннел ёки темир, темирбетон ва тахта қувурдан иборат. Чирчиқ — Бўзсув каскадида қурилган ГЕС лар (1- ва 2-Оқтепа, Бўржар, Товоқсой, Қодирия ва б.) босимсиз Д. каналига мисол бўлади. Канал трассасининг топографик-геологик тузилишига қараб, Д. трапеция, дойра, тўғри тўртбурчак ва б. шаклларда қурилади. Агар босимли Д. трассаси узун бўлса, гидравлик зарбни камайтириш мақсадида гидростансияга яқин ерда сувни ростлаб турадиган иншоот қурилади; 2) ҳарбий техник ад а — ҳавода айланиб учаётган снаряд (ўқ)нинг отиш текислигидан (чапга ёки ўнгга) оғиши. Д.нинг иши гироскоп (пирилдоқ)нинг хоссаси билан тушунтирилади. Отилган снаряд қанчалик узоққа борса, Д. ҳам шунча катта бўлади. Махсус жадвалларда Д. учун тузатма берилади. Снаряд (ўқ) отилаётганда шу тузатма ҳисобга олинади; 3) аффикслар ёрдамида янги сўз ясалиши.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |