Dermatit
Дерматит – терининг яллиғланиши. Ташқи муҳит таъсиротлари: терининг ишқаланиб шилиниши, эзилиши, куйиши, совуқ уриши, унга нур (рентген, радиоактив ва қуёш нурлари), турли дорилар (сулфаниламидлар, антибиотиклар) ва кимёвий моддалар таъсир этиши, бит, бурга, кандала, чивин, кана чақиши, шунингдек, баъзи ўтлар (масалан, қичитқи ўт) дерматитга сабаб бўлади.
Турлари
Шарциз таъсиротлар (масалан, қайнаган сув) туфайли рўй берган дерматитда яллиғланиш таъсирот теккан жойнинг ўзида бирданига вужудга келади. Унинг бу тури контакт дерматит дейилади. У ҳам ўз навбатида оддий ёки сунъий хилларга ажратилади. Шартли, қитиқловчи омиллар таъсирида пайдо бўлган дерматит фақат шу омилларга нисбатан, сезувчанлиги юқори бўлган организмда кузатилади ва у аллергик дерматит деб аталади. Белгилари: тери қизариб, шишади, қичишади, ачишади ва қизийди. Яллиғланган жойда катта-кичик пуфакчалар кўзга ташланади, улар ёрилиб, ичидан суюклик чиқади. Яллиғланиш кўпинча юза бўлади. Дерматитни қўзғатадиган омил узоқ таъсир эца, терининг остки қаватлари ҳам яллиғланиб, яра бўлиши мумкин. Намланиб турган жойлар аста-секин қурийди, қорақўтир бўлади ёки кулранг тангачалар билан қопланади, улар ҳам тезда тушиб, ўрнида доғ қолади ва кейинчалик йўқолиб кетади.
Терининг сезувчанлиги ҳаммада ҳар хил; бир кишининг терисига ҳеч қандай таъсир этмаган омил (масалан, тухум, балиқ, қази, қулупнай еганда) иккинчи кишида дерматит пайдо қилиши мумкин. Дерматитнинг олдини олиш учун уй-жой ва корхоналарни озода сақлаш, шахсий гигиенага риоя қилиш, коржома, резина қўлқоп кийиш, юзга офтобдан сақлайдиган суртма ёки крем суртиш керак. Даво асосан дерматитнинг хилига ва белгиларига қараб тайинланади. Ҳайвонларда оддий сўгалли, везикулёз ёки пуфакчали ва гангренали дерматит учрайди. Баъзи озуқалар (таркибида соланин кўп бўлган картошка бардаси, чиқиндилари ва б.) тошмага, экзантемага сабаб бўлади. Доривор моддаларни терига суртганда, ичирилганда ҳам дерматит ривожланиши мумкин. Дерматитнинг кўпгина турлари биологик препаратлар – туберкулин, маллеин, сарамас, куйдирги антигенлари, замбуруғлар (дерматомикозлар), эктопаразитозлар (қўтир, маллофагоз, гематопинидоз ва б.), эндопаразитозлар (гиподерматоз, демоденоз ва б.) таъсирида пайдо бўлади. Қон зардоби, қичитқи ўт (крапива) аллергик дерматит келтириб чиқариши мумкин. Ҳайвонлар жароҳатланганда келиб чиқадиган дерматитда жун қатлами қисман ёки тўлиқ тушиб кетади, тери қизаради, шишади, катта-кичик пуфакчалар ҳосил бўлади. Кейинчалик ёрилиб, суюқлик чиқади. Яллиғланиш кучлироқ бўлса, терининг остки қаватлари ҳам касалланиб, яра бўлиши мумкин. Яра юзаси аста-секин қурийди, қорақўтир бўлиб, кейинчалик йўқолади. Сўгалли дерматит кўпинча отларда учрайди. Шикастланган жой қалинлашади, ўсимта ҳосил бўлади, ёрилади, қўланса ҳидли суюклик ажратади. Везикулёз дерматит кўпинча қорамол ва отларда учрайди. Қорамолларда дерматит узоқ вақт барда билан боқиш натижасида келиб чиқади. Гангреноз дерматитда тери қизаради, шишади, жунлари тўкилади, қичима ва пуфакчалар пайдо бўлади, баъзан тери ва тери ости тўқималари яраланади.
Даволаш
Ўткир дерматитда касаллик сабабларини аниқлаб, қотирувчи препаратлар қўлланади. Примочка ёки бриллиант яшили, малахит яшили, метилен кўки, пиоктаниннинг спиртдаги эритмаси суртилади. Вишневский мази, синтомицин эмулсияси ва бошқалар билан ҳимоя боғлами қўйилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |