Дерматология (юнонча: δέρμα [дермато]... ва λόγος [логия]) — тери касалликлари ҳақидаги фан; клиник тиббиётнинг бир соҳаси. Терининг бузилиши вазифаси, соғлом тери ва касаллик ҳолати, шунингдек, организмнинг бошқа касалликларида терида бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Тери касалликларини аниқлаш, даволаш ва олдини олиш масалаларини ишлаб чиқади. Дерматология умумий ва хусусий қисмларга бўлинади. Умумий Дерматология соғлом ҳамда касал терининг анатомияси ва физиологиясини, тери касалликларининг юзага келиш сабаблари, даволаш ва олдини олиш усулларини, хусусий Дерматология эса тери, соч ва тирнокда пайдо бўладиган айрим касаллик белгиларини, қўзғатувчиларини, даволаш усулларини ўрганади. Дерматология венерология, ички касалликлар, невропатология, эндокринология, психиатрия ва б. тиббиёт фанлари билан чамбарчас боғланган.

Дерматология узоқ тарихга эга. Қад. Мисрда кичима, сачратқи, қўтир, мохов каби тери касалликларини турли мой дорилар, малҳамлар билан даволашган; терини косметик усулда парвариш қилиш ҳам кенг расм бўлган. Юнонистон ва Римда тери ва таносил касалликларини даволаш билан шуғулланганлар. Гиппократ тери касалликларини бир тартибга солиб қўтир, мохов, соч тўкилиши, қадоқ каби касалликларни ўрганган ва уларни даволаш ҳақида маълумотлар берган. Қад. Рим врачи Селз чипқон, трихофития, псориаз ва б. касалликлар тўғрисида батафеил ёзиб, бу дерматозларни даволашда ултрабинафша нурлар, илиқ физик омиллардан фойдаланишни тавсия этган. Ўрта осиёлик олим Абу Али ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари" китобида пўрсилдоқ яра, қичима, гуш (экзема), захм, мохов ва б. тери касалликларини тасвирлаш билан бирга уларнинг бир-биридан фарқини ҳам кўрсатиб, даволаш усулларини ёзиб крлдирган. Дерматология фанининг шаклланиши ХВИ асрнинг иккинчи ярмида физика, кимё, биология фанларида қилинган кашфиётлар билан узвий боғлиқ. ХВИИИ аср да теританосил касалликларининг этиологияси, патогенези ва клиникасини ўрганиш авж олди ва инглиз, франсуз, немис, рус Дерматология мактаблари пайдо бўлди. Ўзбекистонда Ўрта Осиё давлат университети тиббиёт факултетида тери ва таносил касалликлари кафедраси ташкил этилганидан (1920) бошлаб Дерматология ва венерология соҳаси ривожтопди. 1924-йилда Тошкентда тери ва таносил касалликлари дис-пансери, 1932-йилда Дерматология ва венерология илмий тадқиқот институти ташкил қилиниши бу фаннинг ривожланишига кенг йўл очиб берди. Сўзак, захм, терининг замбуруғли касалликлари, витилиго каби касалликларнинг тарқалиши, этиологияси, патогенези, диагностикаси, давоси, олдини олиш масалалари ўрганилди (А. А. Аковбян, Х. Н. Хидиров, И. А. Гелинсевский, Т. Т. Тожибоев, К. С. Сулаймонов ва б.) Тери касалликлари (захм, кал) да ички аъзоларнинг зарарланиши; касбга алоқадор тери касалликлари; дерматомикозлар қўзғатувчиларининг турини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб борилди (У. К. Белуха, Ҳ. Ҳусанов, Р. А. Капкаев, У. М. Мираҳмедов ва б.). Ўзбекистонда ҳозирги 1- ва 2- Тошкент тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Врачлар малакасини ошириш институти, Бухоро, Самарқанд, Андижон тиббиёт институтларида дерматология ва венерология кафедралари фаолият кўрсатади.

Олимлардан А. А. Аковбян, У. М. Мираҳмедов, Р. А. Капкаев, М. М. Обидов, А. Х. Абдуллаев, А. Ш. Вайсов, Ш. А. Ҳамидов, Х. Ш. Шодиевларнинг ижодий изланишлари кенг тарқалган тери касалликларини кескин камайтиришга имкон берди.

Ад. Арифов С, Эшбоев Э., Тери ва таносил касалликлари, Т., 1997.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил