Dermatomiozit
Дерматомиозит (дермато... ва юн. мёс — мускул) — кўпинча мускул, тери ва нерв зарарланиши билан ўтадиган ва коллагеноз туркумига мансуб умумий касаллик; ўткир, ўртача ўткир ёки сурункали бўлади. Аксари сил, ич терлама, грипп каби юқумли касалликлардан кейин рўй беради. Ёшлар ва аёлларда кўпроқ учрайди. Дастлаб юз, кейинроқ оёқ-қўл ва баданда қизил, кўкимтир доғлар, тугунча, пуфакчалар пайдо бўлади, Улар анчагина жойни эгаллаши, ҳатто бутун баданга тарқалиши мумкин, Кейинчалик пуфакчалар сўрилиб, ўрнида қорамтир доғ қолади, тери юпқалашади (атрофия). Оғиз, томоқ, кўз шиллиқ қавати, оёқ-қўл, қовурғалар ораси, умуртқалар атрофи, ҳатто кўз косаси мускуллари ҳам касалланади; бемор дармонсизланиб, тез чарчайдиган бўлиб қолади, баъзан, ҳарорати кўтарилади. Ушбу жараёнда плеврит, эндокардит каби касалликлар пайдо бўлади. Даво беморнинг умумий аҳволига қараб тайинланади (асосан кортиокстероидлар буюрилади). Бириктирувчи тўқиманинг касалликлари орасида алоҳида ўрин тутадиган хасталиклардан бири бу дерматомиозитдир. Дерматомиозит - оғир системали касаллик бўлиб, тери ва кўндаланг-тарғил мускулларни устивор зарарлаш билан кечадиган бириктирувчи тўқиманинг диффуз зарарланишидир. Касаллик нисбатан кам учрайди, Т.А.Медсгер (1970) бўйича, дунёда ҳар йили 1млн. ахолига 5 та янги бемор аниқланади. Аммо А.П. Соловева (1980), Г.М. Гехт ва Н.А. Илиналар (1982) фикрича охирги йилларда касалликни кайд килиш холлари кўпайиб бормоқда. Касалликни биринчи маротаба 1863-йили Потаин, 1875-йили эса Э.Wагнер кузатганлар. Кейинчалик, я’ни 1887-йили Wагнер бу касалликни ўткир полимиозит номи билан баён қилиб чиқди, чунки бу беморда касаллик ўткир кечиб, терида касаллик аломатлари кузатилмаган эди. Орадан 4 йил ўтгач, 1891-йили Ҳ.Унверричт бу касалликнинг тери ва мускуллар жарохати устивор бўлган классик вариантини баён қилиб берди ва “дерматомиозит” деб аташни таклиф қилди. Бу касаллик кам учрашидан ташқари, ундан ҳам кам холларда ўз вақтида тўғри диагностика қилинади. Катталар ва болалар бу касаллик билан бирдек хасталанадилар. Кўпинча 20-50 ёшлар орасида учрайди. Аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ касалланадилар (3:2). Дерматомиозитнинг этиологияси аниқланмаган. Азалдан ма’лум бўлган инфексион, аллергик, моддалар алмашинувининг бузилиши каби назариялар хозирги кунгача ўз исботини топмаган. Касалликнинг ўткир бошланиши, бўшашиш, ўзини ёмон хис қилиш, холсизлик (камқувватлик), артралгиялар, миалгиялар, кўнгил айниши, йўлдош касаллик сифатида инфексион хасталиклар учраши ёки юқумли касалликлардан кейин бошланиши каби омиллар дерматомиозитни инфексион характерга эга бўлган касаллик деб гумонсирашга асос бўлади. Аммо бу касалликни қўзғатувчисини топиш ва исботлаш ҳозирги кунгача ҳеч кимга насиб қилмаган. Худди шунингдек аллергик ва моддалар алмашинувининг бузилиши назарияларини ҳам ҳозиргача ҳеч ким исбот қилиб бера олмаган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Ёқубова М.А., Муҳаммаджонова Л.А. “КОЛЛАГЕНОЗЛАР” (Тиббиёт олий ўқув юртлари даволаш, тиббий педагогика, педиатрия ва стоматология факултетлари 4-курс талабалари учун ўқув қўлланма) Андижон – 2018, 102 б.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |