Dermatozlar
Дерматозлар — тери ва унинг ҳосилалари (соч, тирноқ ва б.) касалликларининг умумий номи; алоҳида касаллик ёки бошқа бирор умумий касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин. Ташқи (экзоген) ва ички (эндо-ген) Д. фарқ қилинади. Ташқи Д. га атроф муҳитдаги физик (механик қитиқловчилар, нур, иссиқ ёки совуқ ва б.), кимёвий (и.ч. ва уй-рўзғорда қўлланиладиган кимёвий воситалар, дорилар, озиқ-овқатлар) ва биологик (микроорганизмлар, ҳашаротлар ва б.) омиллар сабаб бўлади. Ички Д. моддалар алмашинувининг бузилиши, ички касалликлар, хусусан меъда-ичак касалликлари, тиш, муртак, ўт пуфаги ва б. аъзолардаги мавжуд инфексиялар туфайли пайдо бўлади. Кўпроқ касбга алоқадор ва аллергик Д. кузатилади. Касалликнинг кечиши унинг этиологидек ва патогенезжа боғлиқ.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |