Deryayev Xidir
Деряев Хидир (1905, Мари вилояти Эгригузар қишлоғи — 1987, Ашхабод) — Туркманистон халқ ёзувчиси (1967). Туркманистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1969). Тошкентдаги маориф институти (1926) ва Ўрта Осиё давлат университетини тугатган (1931). Ашхобод педагогика институтида ўқитувчи (1931), кафедра мудири (1938). Туркман мумтоз адабиётини тадқиқ этиш ва нашр қилишда фаол қатнашган, биринчи бўлиб туркман тили дарслигини яратган. Илк шеърларини Тошкентда ёзган. "Амударё" достони (1928) Туркманистонда сув муаммосига бағишланган. "Афсусми ё маслаҳат" достони (1929) одоб-ахлоқ мавзусида. "Қонли панжа" (1937) асари туркман адабиётидаги дастлабки реалистик романдир. Ёзувчи уни қайта ишлаб, 2—4 қисмларини ёзиб, "Қисмат" номи билан чоп эттирган (1960—71). "Бўрон" (1974) романи, "Қисмат" (1962, роман асосида), "Меҳри" (1964), "Хўжанафас" (1969) драмалари муаллифи. "Қисмат" романининг 1—2 китоблари П. Қодиров таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган (1967, 1972).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |