Deshifrovka
Дешифровка (франс. дечиффрер -маъносини ечмоқ) —1) нотаниш хатлар ёки шифрли ёзувларни шартли белгилар воситасида ўқиш; қад. ёзма ёдгорликларнинг мағзини чақишда қўлланади. Бунда махсус усуллардан фойдаланилади; 2) ерда олинган фотосуратлар, аэро ва космик фотосуратлар бўйича муайян ҳудудни тадқиқ қилиш усули. Самолёт ёки турли хил учиш аппаратларида олинадиган фотосуратларни Д. қилишда бирор объектнинг сони ва ҳарактери унинг суратдаги кўринишига қараб аникланади. Топографик Д. воситасида ер юзасининг релефи ва маҳаллий предметларнинг суратлари ўрганилади ҳамда жойлар разведка қилинади; 3) тактик Д.да душманнинг мудофаа иншоотлари, ўт очиш позициялари, коммуникациялари, аэродромлари, буйруқ-назорат пунктлари ва б. аниқланади; 4) махсус Д. ўрганилаётган ҳудуд ер юзасининг геологик тузилиши, устки қатлам ҳарактери (мас, лёсс жинси), ер ости сувларининг ресурелари ва шу каби маълумотларни аниклашни кўзда тутади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |