Desikatsiya
Десикация (де... ва лот. сиccум - қуруқ, қуритиш, сувини қочириш) — экинларни ўсиб турган жойида дорилаб қуритиш. Д. ҳосил етилишини тезлаштириб, йиғим-терим ишларини барвақт тугаллаш мақсадида ўтказилади. Д. қилинганда ўсимликнинг ҳаёти бутунлай тўхтайди, унинг ўсув органлари, жумладан пишиб етилмаган ме-валари ҳам тезда кўриб қолади. Д. ҳосилни машиналарда теришни осонлаштиради. Қанд лавлаги майдонларида ҳосил теримидан 10, ғўзада 15—20, токзорларда 20 кун илгари ўтказилади. Ўзбекистон шароитида, асосан, ғўза, шунингдек, картошка, дон-дуккакли ва мойли экинлар Д. қилинади. Д. қилиш муддатли об-ҳавога, ғўзада кўсакларнинг етилиши ҳамда очилиш даражасига қараб белгиланади. Мас, республиканинг марказий ва шимолий раёнларида кўсакларнинг 60—65%, жанубий раёнларида эса 70—75% очилганда, дастлабки машина теримидан кейин Д. қилинади. Д.да кимёвий препаратлар (десикантлар) эритмаси ўсимликка махсус техника (трактор ва мосламалар) билан пуркалади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |