Desmosoma

Десмосомалар (инглизча: десмосомес)[1] — оралиқ филаментларнинг тармоқларини бир-бирига боғлаш орқали ҳужайра қатламларининг структуравий яхлитлигини таъминлайдиган ҳужайралараро контактлар ҳисобланади. Десмосомаларнинг протеин таркиби турли хил ҳужайралар ва тўқималарда бир оз бўлса ҳам бир-биридан фарқ қилади. Десмосомалар ёпиштирувчи тузилмалар сифатида ишлайди ва сигнал узатишда ҳам фаол иштирок этади. Десмосомалар фаолиятининг бузилиши туфайли эпителийнинг кучини пасайтиради, натижада эса турли касалликларга олиб келиши мумкин[2].
Тузилиши

Десмосомалар эпителий, миокард, жигар, талоқ ва асаб тизимининг баъзи ҳужайраларини бир-бири билан боғлайди. Электрон микроскопда десмосома шундай кўринади-ки иккала қўшни ҳужайраларнинг ҳар бирини мембранасининг ситоплазматик томонида контакт соҳасида электрон зич ёстиқчалар мавжуд бўлиб, унинг ситоплазмасидан оралиқ филаментлар тўплами тарқалади[3]. Икки қўшни ҳужайралар орасидаги бўшлиқнинг кенглиги тахминан 30 нм[2].
Электрон зич ёстиқча аслида иккита: ички ситозолга қараган ва ички ёстиқча билан боғланган оралиқ филаментли ташқи ёстиқчадан иборат[4]. Битта десмосома жуда кичик (ўртача диаметри тахминан 0,2 мкм), шунинг учун одатда иккита ҳужайра ўртасидаги алоқа жойида бир нечта десмосомаларни кўриш мумкин[2].
Протеин таркиби

Оралиқ филаментларнинг фибриллаларидан ташқари, десмосомалар учта оиладан камида 7 та оқсилни ўз ичига олади. Десмоглеин, десмоколин—1 ва десмоколин—2 оқсиллари кадерин рецепторлари кенжа оиласига тегишли. Улар десмосомаларнинг асосий трансмембранал оқсиллари бўлиб, ташқи ёстиқчаларнинг асосий компонентлари бўлиб хизмат қилади. Улар ҳужайралараро бўшлиқдан ўтиб, иккита қўшни ҳужайрани боғлайдиган кўприкларни ҳосил қилади ва оқсиллар плакоглобин, плакофиллин (армадилло оиласи) ва десмоплакин (плакин оиласи) ситоплазматик билан боғланади. Кўприк бир мембрананинг десмоглеин ва десмоколинларининг бир хил мембрана оқсиллари билан ўзаро таъсиридан ҳосил бўлади ва ўзаро таъсир „бошдан бош“ турига мувофиқ давом этади[5]. Десмоплакин ички пластинкадаги оралиқ филаментлар билан ўзаро таъсир қилади[2].
Функсиялари
Десмосомалар, айниқса тери ва миокард ҳужайралари каби стрессли ҳужайраларда кенг тарқалган бўлиб, улар ҳужайраларни „нуқтали пайвандлаш“ ни таъминлаш орқали муҳим таркибий рол ўйнайди. Десмосомалар сигнал узатишда ҳам иштирок этади. Масалан, десмосомаларнинг бир қисми бўлган плакоглобин ва плакофилинлар ҳужайра юзасидаги сигнализация рецепторлари фаоллашган вақтда, ядрога ўтиб кетади. У ерда улар кўплаб генларнинг тўпламини тартибга солади ва плакоглобин қўшимча равишда ўсиш омили рецепторлари билан бевосита боғланади. Шундай қилиб, десмосомалар кўп генларнинг ифодасини назорат қила олиш хусусиятига эга ҳисобланади[2].
Клиник аҳамияти
Десмосомаларнинг ишлашини бузилиши турли касалликларга олиб келади. Шундай қилиб, палмоплантар кератодерма десмосома оқсиллари мутациялари билан ривожланади. Аутоиммун буллёз дерматозлари, масалан, пемфигус вулгарис беморларда ўзларининг десмосома оқсилларига антителалар пайдо бўлганда пайдо бўлади. Ҳужайралараро алоқаларнинг, хусусан, десмосомаларнинг ишлашидаги бузилишлар ўлимга олиб келиши мумкин. Ҳозирги вақтда ушбу касалликлар билан оғриган беморларни даволашда асосан терини ҳимоя қилиш ва пуфакчалар пайдо бўлишини олдини олишга қаратилган қоидаларга риоя қилиш билан чекланади[2], аммо, шикастланган терини даволаш мақсадида, сунъий тери кўчириш ишлари фаол равишда ўрганилмоқда[6].
Манбалар
- ↑ „Десмосоме“. Охфорд Диcтионариэс УК Энглиш Диcтионарй. Охфорд Университй Пресс. н.д. Ретриэвед 2016-01-21.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Кассимерис, Лингаппа, Плоппер 2016.
- ↑ Гаррод, Давид; Чидгей, Мартйн (2008-03-01). „Десмосоме струcтуре, cомпоситион анд фунcтион“. Биочимиcа эт Биопҳйсиcа Аcта (ББА) — Биомембранес. Апиcал Жунcтионал Cомплехес Парт И. 1778 (3): 572-587. дои:10.1016/ж.ббамем.2007.07.014. ПМИД 17854763
- ↑ Покутта, Сабине; Wеис, Wиллиам И. (2007). „Струcтуре анд мечанисм оф cадҳеринс анд cатенинс ин cелл-cелл cонтаcц“. Аннуал Ревиэw оф Cелл анд Девелопментал Биологй. 23: 237-261. дои:10.1146/аннурев.cеллбио.22.010305.104241. ИССН 1081-0706. ПМИД 17539752
- ↑ Поллард эт ал. 2017.
- ↑ Муэллер, Ҳ.; Франке, W. W. (1983-02-05). „Биочемиcал анд иммунологиcал чараcтеризатион оф десмоплакинс И анд ИИ, тҳе мажор полйпептидес оф тҳе десмосомал плақуэ“. Жоурнал оф Молеcулар Биологй. 163 (4): 647-671. дои:10.1016/0022-2836(83)90116-х. ИССН 0022-2836. ПМИД 6341602
Адабиётлар
- Кассимерис Л., Лингаппа В. Р., Плоппер Д. Клетки по Люину. — М.: Лаборатория знаний, 2016. — 1056 с. — ИСБН 978-5-906828-23-1.
- Тҳомас Д. Поллард, Wиллиам C. Эарншаw, Женнифер Липпинcотт-Шwартз, Граҳам Т. Жонсон. Cелл биологй. — Элсевиэр, 2017. — ИСБН 978-0-323-34126-4.