Destruksiya
Деструксия (лот. деструcтио — парчаланиш) — макромолекулалардаги кимёвий боғларнинг узилиши натижасида уларнинг полимерланиш даражаси ёки молекуляр массасининг камайиши билан кечадиган жараёнларнинг умумий номи. Кимёвий боғларнинг узилиш жойига караб Д. асосий ва ён занжирлар Д.сига бўлинади. Д.га ташқи таъсирлар (иссиклик, ионлаштирувчи радиация, механик кучланиш, ёруғлик, оксидловчи муҳит, намлик ва б.) сабаб бўлади. Кўп ҳолларда Д. бир вақтда бир нечта ташқи таъсир (мас, иссиқлик ва кислородли муҳит — термооксидловчи Д.) натижасида рўй беради. Д. жараёнида полимерларнинг хоссалари ўзгаради, улар асосида тайёрланган маҳсулотлар бузилади. Шу сабабли полимерларни стабиллаштиришнинг турли усуллари ишлаб чиқилган. Баъзи ҳолларда Д. жараёни фойдали ҳисобланади. Масалан, поливинилацетатни ишқорий гидролизга учратиб поливинил спирт, селлюлоза ва крахмални гидролитик Д.дан фойдаланиб турли қандлар олинади. Д. полимерларнинг кимёвий тузилишини аниқлашда ҳам қўлланилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |